Название: АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ
Автор: Олдос Ҳаксли
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-192-4
isbn:
У бирдан сўзини ўзи бўлиб, қўли билан ишора қилди:
– Бу мафтункор жуфтлик экан.
Майсазорда, дарахтсимон арчагуллар орасидаги ўтўланлар ичида, икки болакай – етти ёшлар атрофидаги ўғил бола ва ундан бир ёшча каттароқ қиз бор диққатини жамлаган, кашфиётга чанқоқ олимлар каби жиддий қиёфада содда жинсий ўйинлар билан банд эди.
– Мафтункор! Мафтункор!.. – ҳиссиёт билан хитоб қилди Раҳбар.
– Мафтункор, – йигитчалар итоаткорона маъқуллаб қўйишди. Аммо уларнинг табассумида такаббурлик бор эди. Ўзлари яқиндагина шу каби болалик эрмакларини ортда қолдирган, энди бунга беписанд назар ташлай олардилар. Мафтункорми? Қўйсангиз-чи! Шунчаки, аҳмоқлик қилишяпти бу тирмизаклар – бошқа ҳеч нарса. Болаликка хос бебошлик.
– Ҳеч ёдимдан чиқмайди… – яна ўша чучмал оҳангда давом этди Раҳбар.
Шу пайт қаердандир йиғи овози келди. Қўшни бутазор орасидан бир энага йиғлаётган болани етаклаб чиқди. Ҳаяжонга тушган қизалоқ унинг ортидан эргашди.
– Нима гап? – сўради Раҳбар.
Энага елкасини қисди.
– Ҳеч гап йўқ, – у жавоб қилди. – Шунчаки, мана бу болакай содда ишқий ўйинда қатнашишни истамаяпти. Аввал ҳам тихирлик қилганди. Бугун яна. Дод солишини қаранг…
– Алдамаяпман, – қизалоқнинг қути учиб кетганди, – мен унга ҳеч нарса қилмадим. Рост гапиряпман.
– О, албатта, жонгинам, – энага уни тинчлантирди ва Раҳбарга юзланиб, давом этди, – мана, энди уни Бош руҳшунос ёрдамчисига олиб кетяпман. Кўрайлик-чи, нима муаммоси бор экан.
– Тўғри қиласиз, олиб боринг, – Раҳбар маъқуллади. Шундан сўнг энага ҳали йиғидан тўхтамаган шогирди билан йўлида давом этди. – Сен эса боғда қол, қизалоқ. Исминг нима?
– Полли Троцкий.
– Жуда гўзал исм экан, – Раҳбар уни мақтаган бўлди. – Бора қол, ўзингга бошқа ўртоқ топ.
Қизча чопқиллаб кетди-да, бутазорлар орасига ғойиб бўлди.
– Малаксиймо гўдак, – деди унинг ортидан тикилганча Раҳбар. Кейин талабаларга ўгирилди: – Сизларга айтиб бермоқчи бўлаётганим балки ёлғондек туюлар. Аммо тарихни ўрганмаган одамга кўп ҳолларда бу ақл бовар қилмас ҳодисадек эшитилиши мумкин.
Раҳбар шундай дея, жуда ғаройиб бир воқеани айтиб берди. Форддан аввалги узоқ асрларда ва ҳатто ундан кейинги бир неча авлодларда ҳам, болаларнинг ишқий ўйинлари қандайдир ноодатий (талабалар орасида кулги кўтарилди) ва бу ҳам етмагандек, ахлоқсизлик (“Йў-ўқ!”) СКАЧАТЬ