Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-08-676-0
isbn:
Марҳумларнинг руҳлари “олгонлар” сифатида сулолага ҳомийлик қилишлари учун уларни “тўғри” дафн қилиш муҳим ҳисобланган кўринади. Амир Темур “абадият уйи” гоясида ҳукмрон сулола ва ислом авлиёларининг маънавий иттифоқини мужассамлаштирди.
Амир Темур вафотидан кейин Самарқандца ҳокимиятни унинг набираси Халил Султон қўлга киритди. Буюк бобосининг қабрига ҳомийлик қилиш унга ворислик учун қўшимча асос бўлиб хизмат этади, деб ҳисоблаган янги ҳукмдор Соҳибқирон жасадини Кешга жўнатмасдан Самарқандда дафн эттирди.
Амир Темур XIV асрнинг 70-йилларида бутун Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини ўрнатгандан сўнг, ўз давлатининг кенг жугрофияси ва янги кўламлариии ҳисобга олиб, пойтахтини Самарқандга кўчиради. Соҳибқироннинг ушбу режасини амалга оширишида унинг опаси Қутлуг Туркон огога уйланган Самарканд ноиби Довуд Дуглот яқин ёрдамчи бўлди. 1372 йили ушбу юқори мартабали оила бошига огир мусибаг тущди: уларнинг қизи Ўлжой Шодимулк хоним бевақт вафот этади. Шу муносабат билан Шоҳизинда қабристоии хон оиласи назарига тушади. Бу ер Мухаммад пайғамбар (с.а.в.) саҳобачаридан ва Мовароуннаҳрда ислом динини илк бор таргнб этган кишилардан бири – Қусам ибн Аббос дафн этилган қадимий муқаддас жой эди. Айтишларича, саккизинчи аср охирларида Самарканд яқинида ҳалок бўлган
Шоҳизинданинг жанубий_чегарасида қабирғали гумбазли мақбара барпо этилади. Ўн йилдан кейин Шодимулк | хонимнинг муштипар онаси Кутлуғ Туркон оғо вафот этганида, унинг жасади ҳам шу мақбарага қўйилади. 1386 йили Соҳибқироннинг синглиси Ширинбека оламдан кўз юмади ва унинг учун ёнма-ён янги мақбара қурилади. Ушбу нозик дид билан қурилган мақбарани бунёд этишнинг ташаббускори Амир Темурнинг ўйини. деб айтишади. Мақбаранинг ўзига хослиги шундаки, унинг пештоқида Суқротнинг қуйидаги ҳикматли сўзлари битилган: “Ҳақиқатан ҳам, бу дунеда одамлар қувонаётган қушларга ўхшайдилар, бу дунё ем сочиб қўйилган тузоққа монанд”.
Эътиборли жойи шундаки, Амир Темур ўз кўлами жиҳатидан Чингизхон давлатига тенг нмперияни вужудга келтирган бўлса-да, ХВ аср бошларигача мамлакатни қўғирчоқ хонлар номидан бошқарган. Чунки, мавжуд анъанага кўра, фақат Чингизхон авлодлари хон мансабига лойиқ, деб ҳисобланганлар. Соҳибқирон чингизийлар наслидан бўлган хотинларидан ўғил кўрмаган ва Амир Темур уруғидаги биринчи чингизий эркак, унинг набираси – ўғли Жаҳонгир ва Хонзоданинг фарзанди – Муҳаммад Султон бўлди, Хонзода К; чингизий Узбекхоннинг набираси эди. ХИВ асрнинг 90-йиллари охирларида шаҳзода Муҳаммад Султон расман тожу тахтнинг вориси, валиахд деб эълон қилинди ва у Амир Темур билан бирга ҳамҳукмдор бўлди. Унинг номига Соҳибқирон номидан й кейин хутба ўқитилди.
Муҳаммад Султон 1404 СКАЧАТЬ