СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 20

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ сингари комил инсонни тарбиялаш йўлини излашда муҳим шаклланишнинг якуни билан боглиқ.

      АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ҲАРБИЙ МУСИҚА

      Асрлар давомида мусика инсон хаётида муҳим ахамият касб этиб келгани хакида Марказий Осиё. хусусан диёримиз худудида ўтказилган археологии казилмалардан топилган ашёвий ёдгорликлар ула^здан далолат беради. Шарқ халклари мусика маданиятига оид маълумотлар антик юнон олимларининг китобларида, ўрта аср алломаларининг мусикий рисолаларида, шунингдек, бадиий асар ва тасвирий санъат намуналарида доимо ўз ифодасини топган.

      Узок ўтмишдан буён мусиқанинг касбий йўналишида ривожланиши асосан хон ва зодагонларнинг эттирилган. Саройнинг барча маросимлари (хон чикиши, расмий маросимлар, базмлар, мусиқий йиғинлар ва х.к.) да мусика ва мусиқачилар асосий ўрин саройлари билан боғлик ҳолда кечгани боис. миниатюраларда қам сарой мусиқачиларининг ижрочилиги билан боғлик турли лавхалар акс эгаллаган. Ҳатто харбий юришларда хам мусикий созлардан фойдаланилган.26

      Шох ва ҳукмдорлар, жумладан, соҳибкирон Амир Темур хам харбий юришларида катта ногора, карнай, буг каби чолғуларни қўллаган ва жангга киришдан олдин овози жуда кучли бўлган карнай ва ногорат баралла янгратиб, душманни довдиратган. Ғанимнинг бу ҳолатидан фойдаланган харбий кўшинлар жанг бошлашиб, ғолибликни қўлга киритишга муваффак бўлганлар.

      Амир Темур юришлари давомида хунармандлар, олимлар билан бир қаторда моҳир чолгу ижрочиларини хам Самарқандга олиб келган. Абдурауф Ф^трат ”Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” аса^ида ўша даврни таърифлаб, шундай ёзади: “Т'емурнинг буйруғи билан ҳар томондан келтирилган олимларнинг ғайратлари билан бу санъат (мусика) бирдан жонланди, оёққа бости. Ислом шарқининг ҳар томонидан келтирилган чолғулар, чолғучилар бизнинг бу кунги классик мусикиймизнинг (яъни маком санъати – С.А.) юксалишига, кўтарилишига хизмат қилдилар”1

      Салтанатнинг бош созандаси этиб темурийлар даври маданиятининг курки бўлган Хожа Абдулқодир Мароғий тайинланди. Марогий иқтидорли созанда бўлиши билан бирга, замонасининг диний ва дунёвий илмларини мукаммал эг&плаган. “Мақосид ул-алҳон” (Куйларнинг ўрни), "Жамиъ ул-алҳон” (Куйлар тўплами) каби мусиқий рисолалар яратиб, катор куйлар басталаган. Созанда яратган “мийатайн”(икки юз 200 усулдан иборат мураккаб мусиқий шакл) кейинги даврларда ҳам довругини сақлаб турди.

      Темурийзодалар замонида кўгглаб санъаткорлар ижрочилик санъатиниыг ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшдилар. Қонунчи Дарвеш Аҳмадий, найчи Султон Аҳмад, замонасининг атокли бастакорларидан саналган Абулбарака, шоир ҳа.мда ноғорачи Қадимий, Навоийнинг устози Хожа Юсуф Бурҳон. Навоийнинг тогаси Муҳаммадали Ғарибийлар ўша замонда машхур мусиқашунослардан бўлганлар.

      Ижрочилик бобида эса созанда, команда ва раққоеалащшнг санъати хам ривожланди. Бу ҳакда Зайниддин Восифий куйдагиларни ёзади: СКАЧАТЬ