СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 19

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Ҳеравий каби хаттотлар, Устод Абдулхай, Мансур, Ғиёсиддин Наққош, Пир Аҳмад Боғишимолий, Мирак Нақкош, Щоҳ Музаффар, Қосим Али Чеҳракушо, Ёрий Музаҳҳиб, Жамолиддин Юсуф каби миниатюрачилар ўз соҳаларида устод санъаткорлар бўлиб, Самарканд ва Ҳирот мактабларининг шуҳратини дунёга танитганлар’.

      Китобат санъати – хаттотлик, лаввоҳлик, жадвалкашлик, музахқиблик, муқовасозлик ва рассомчилик ҳам ўзининг юксак тараққиёт даражасига кўтарилди. Иброҳим Султон Шерозда очган рассомлик устахонасида Бағдод ва Табриз рассомлари ишлаши натижасида, шероз мактаби XIV аср охирида табриз-багдод мактабларининг таъсирини ифода эта бошлади. Шерозда Бойсунгурнинг Ҳирот мактаби учун ишланган “Шеършт антологияси” (ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши асарлар тўплами)да багдод услуби, шероз анъанавий мактаб қўлланмалари иштирок этган. Амир Темур даври миниатюристларнинг шаклланишидаги кучли мактаб бу Самарқандда бўлган. XV аср қўлёзмаларида қисман кўп фигурали портрет-картиналар сакланган. Улар илк самарқанд миниатюраларининг оригиналларидан нусхалар бўлган. Уларда шунингдек, Амир Темур тасвирини ҳам учратиш мумкин. Асарда Темур табиат қўйнида, байрамда ва бир қанча вариантларда тасвирланган. XV аср бошида Самарқандда ишланган миниатюралар батал жанрида бўлиб, “Шаҳар девори ёнидаги жанг”, “Тогда™ Шоҳ ови” шулар жумласидандир. “Жанг” манзараси темурийларга хос (Истанбул, Иилдиз кутубхонаси). Унда қалъа девори баланд аррасимон парапет, минора билан тасвирланган.

      Улугбек      ҳукумронлиги      даврида      (1397-1447)

      иллюстрацияланган қўлёзмалар яратилган. Жумладан:

      – Абдураҳмон Сўфийнинг “Сувар ал-кавакиб ас-собита” астрономик рисоласи (Париж Миллий кутубхонаси);

      – Улуғбекнинг бургут овига саёҳати, қўлёзмадаги миниатюра. Юқорида-синчли айвонда тасвирланувчининг номи кўрсатиб ўтилган: “Улуғ султон, Улугбек Кўрагон, унинг бошқарувини А'ялоҳ ўзи қўлласин” (Тўпқопи Сарой, Истанбул). – Низомийнинг “Хамса”си ва унга ишланган 18та миниатюра (Тўпкопи Сарой, Истанбул, Н- 786).

      Миниатюра тасвирида ажойиб тарихий ноёб асарлар қаторида хукмдор Улугбек ва унинг аъёнлари бургут овида тасвирлаиишидир. Миниатюрада ўша давр ҳолати акс тпаи. Бу миннапора кўринишидан диптих бўлиши мумкин, лекнн унинг май қисми сақланмаган.

      1420 йилдан бошлаб Ҳирот рассомлик марка чи олдинга чиқа бошлади. Навоий ўзининг “Мажолис ун-нафоис" асарида Бойсунгурнинг даврини шундай ёритади: “Унинг меҳрибончилигидан шунчалик кўп хаттотлар, рассом пар, мусиқачилар ва қўшиқчилар кўпайиб кетдики, бошка хукмдор даврида шунча бўлганмикан, аниқмас”.1

      Бошка шаҳарлардан Ҳиротга кўпгина рассомлар, хаттотлар ва наққошлар келишган. Бойсунгурнинг буйругига кўра Табричдан Сайид Ахмад Накқош, Хожа мусаввир ва муковасоз Қавомиддин Табризийни олиб келишган. Бу янги иш устахонасига Мавлоно Фаридиддин Жаъфар Табризийни бошлик килишди. Вақти-вақти билан бу СКАЧАТЬ