СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 15

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ йигиб. Мовароуннаҳрни илму маърифат масканига айлантирган. Мударрисларга маошлар, таълим масканларига вақфлар тайин қилдирган, илм аҳли учун ҳатто саройда ҳам кўплаб илмий бахслар ташкил эттирган. Бу мубоҳасаларни ўзи кузатар ва уларда бевосита иштирок ҳам этган. Саройдаги илмий мунозаралардан бири сифатида Тафтазоний ва Журжоний ўртасида Қуръон ояти хусусида бўлган баҳсни айтиб ўтиш мумкин. Унда голиб бўлган Журжонийнинг Амир Темур ва бошқалар олдидаги мавқеи янада ошган.

      Умрининг кўп қисмини ҳарбий юришларда ўтказган Амир Темур бундай сафарларда хам олимлар билан ҳамсуҳбат бўлар эди. Жумладан, Дамашқ мухосара қилинган пайтда, машҳур араб тарихчиси ва мутафаккири Ибн Халдун (1332-1406) билан суҳбатда бўлган. Учрашув чогида машҳур тарихчи Соҳибқиронга Қуръони

      каримнинг гўзал бир нусхасини ҳадя қилади ва Амир Темур ўрнидан туриб, муқадцас китобни ўпиб бошига қўйган.21

      Соҳибқирон олимларнинг дин ва жамиятга тааллуқли масалаларда катта таъсирини эътиборга олиб, муносиб ва хурматга эгаларини билимларига мувофиқ мансабларга тайинлаган. Масалан, Бурҳониддин Марғиноний авлодларидан бўлган Абдулмалик Самарқандий (XTV аср) шайхулислом вазифасига тайинланган ва у кўп вақг шу лавозимда ишлаган. Умуман олганда, Марғиноний авлодлари темурийлар бошқаруви пайтида, ҳатто ундан кейин ҳам узоқ йиллар мобайнида шайхулислом вазифасини эгаллаб келганлар.

      Илм-маърифат ҳомийлиги ноёб қўлёзмалар, нодир манбалар сақланадиган кутубхонасиз амалга ошмайди. Самарқандга олимлар келтирилиши баробарида нодир китоблар ҳам келтириларди. Ўз даврида Амир Темур Самарқандда дунёга машхур сарой кутубхонаси курилишига бош-қош бўлган. Унда турли тилларда ёзилган ноёб қўлёзмалар сақланиб, улар орасида Брусс шаҳри кутубхонаси (Туркия)дан келтирилган асарлар ҳам мавжуд эди. Буларнинг энг машхури, шубҳасиз, “Усмон Қуръони”дир. Ушбу кутубхонага яхши маош эвазига кутубхоначи ҳам тайин этилган. Кутубхона қошида қўлёзмаларни кўчириш ва китоб холатига келтириш бўйича устахона ҳам фаолият юритган.      •

      Уз даврида Амир Темурдан кўплаб яхшилик кўрган олимлар, дин ахди у зот вафот этганда қаттиқ қайғуришгани манбаларда накд қилинади. Жумладан, Хожа Абдулаввал, Хожа Исомиддин, Сайид Шариф Журжоний каби дин уламолари қайғуриб, жуда хафа бўлганлари “Зафарнома”да баён этилган.

      Олимлар Амир Темурни илм-фанга эътиборини алоҳида таъкидлайдилар. Жумладан, тарихчи Абдураззоқ Самарқандий уни “Давлат ва дининг қутби, ҳазрат соҳибқирон Амир Темур кўрагон”,6 дея таърифласа, “Темур тузуклари”ни инглизчадан француз тилига таржима қилиб, 1787 йилда нашр эттирган француз олими Лянгле, Темурнинг олимларга серилтифотлилиги, тарихчилар, файл асу фл ар, илм-фан, идора ишларида истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан гушиб. упарнинг ёнига келганини ёзади.1Таникли рус шарқшуноси В.В.Вартольд: "Шубхасиз. Амир Темур уламолар ҳомийси эди. улар билам тенгма-тенг суҳбатлашарди, пайғамбар авлодларига хурмат муноснбатидл бўлард и”д СКАЧАТЬ