Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-08-676-0
isbn:
Бугун Президент Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳалар асосида бунёд этилган Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи, Хасти Имом жомъе масжиди. Мустақиллик майдони, Темурийлар тарихи давлат музейи ва яна санасанг саноқ етмайдиган қанча-қанча кошоналар, маданий-маърифий масканлар, муҳташам саройлар, коллежлар, лицейлар, аэропорт бинолари, йўллар, темир йўлларга боқиб нигоҳлар қувнайди, диллар фараҳларга тўлади. Ҳа, Амир Темур бунёдкорлиги бугун ҳам юксак суръатларда давом этмоқда…
Эртасига умид боғлаган ҳалқгина қурилишга меҳр қўяди, бу анъана ўзбекнинг қон-қонига сингиб кетган, авлоддан-авлодга ўтиб келмоада ва шиддат билан ўтиб боради.
Амир Темур ана шундай халқнинг ўт юрак фарзанди бўлган буюк бунёдкор эди.
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ТАСВИРИЙ САНЪАТИ ВА МАКТАБЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Темурийлар даври катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилган давр сифатида тарихда маълум. Бу даврда ҳашаматли бинолар, боғ- роглар бунёд этилган, меъморчилик, амалий санъат, деворий сураткашлик, қўлёзма санъати, миниатюра ва бошка кўпгина санъат турлари кенг ривожланган.
Амир Темур ва Темурийлар даври деворий суратлари ва миниатюралари исломгача бўлган анъаналарга эга. Қўлёзма китобидаги миниатюра тасвирлари – деворий суратдан кейин иккинчи ўринда туради.
Илк деворий сурат фрагментлари ангик шаҳарчалар қолдиқларида очилган (Тупроққала, Холчаён, Далварзинтепа, Ўзбекистоннинг жанубидаги ибодатхоналарда, Қадимги Бақтрия ҳудудидан топилган ёдгорликлар). У рта аср шахарлари – Панжикент, Варахша, Афросиёб. Шаҳристон деворларида VI—VIII асрларга оид кўпгина сюжетли тасвирлар Марказий Осиёда тасвирий санъатининг қадимги анъаналари бўлганлигидан гувохдик беради. Сюжетларда эртак-фольклор, матал, эпик, мифологик санъат акс этган.
Исломгача бўлган деворий суратларнинг сюжетлари кейинчалик китоб миниатюрасида ўз аксини топди. Булар мукаммал ишланган: базмга ташриф, жанг ва аскарлар, карвонлар, тўй сахдалари, дафн маросими, ов қушлари ва итлари қатнашган ов манзараси, нард ўйини, арфа, най чалувчилар қатнашган саҳналар. Уша давр деворий суратларида афсонавий махлуқлар (аждар, дев) билан бўлган қаҳрамонона жанг саҳналари ифода зтилган. Илоҳ ёки қукмдорнинг тимсоллари саҳнада марказий ўринни эгаллаган. Бу композициялар асрлар ўтиб китоб миниатюрасига кириб келди. Антик даврнинг мадобатли деворий суратлари ва илк ўрта аср китоб миниатюраси ораеидаги вакт давомида амалий санъат буюмларида кисман тасвирий могивлар қўлланилган.
X-XII асрларда Ўрта Шарк исломни қатъий қабул қилиш даврида деворий сурат мавзуси ҳали бутунлай эсдан чикмаган. Айниқса, сарой ҳаётида, лекин интерьер деворларининг сюжетли картиналари ўрни орнаментал СКАЧАТЬ