СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 12

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ Малик Муҳаммад Сарахсий олди» дегач, Соҳибқирон бу сўзларнинг қай маънода айтилганини сўрайди. Табрик учун келганлар «Тафтазонийнинг асарлари машриқда ва маўрибда қабул қилинган йирик олимдир» мазмундаги жавобини олган Соҳибқирон дарҳол Тафтазонийни Самарқандга чорлайди. Фақат Тафтазоний Ҳижозга кетиш арафасида эканлиги баҳонаси билан унинг таклифини рад қилади. Темурнинг «Тафтазонийни мақтаб, у каби улуғ бир олимнинг мутлақо Самарқандга келиши кераклигини билдирган» иккинчи маротаба чорловидан кейин оиласи ва ёрдамчилари билан ҳажга кетаётган Тафтазоний йўлини Самарқанд томонга буриш мажбуриятида қолади ва Амир Темур томонидан катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинади. Ўз фаолиятини то ўлгунгача Самарқандда давом эттирган Тафтазонийга иззат ва ҳурматни ҳеч бир камчиликсиз бажо келтирган Соҳибқирон, уни ўзи Самарқандда тўплаган олимларнинг боши сифатида тайинлайди. Тафтазоний ўз даврининг бошқа бир йирик олими ал-Журжоний билан бўлиб ўтган илмий мунозарада маўлуб бўлгач, чуқур изтиробга тушиб илмий фаолиятидан воз кечади ва кўп яшамасдан 1390 йилда вафот этади12.

      Амир Темур ҳузурида фаолият юритган иккинчи олим, тўлиқ исми Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Али ас-Саид аш-Шариф ал-Журжоний ал-Ханафий бўлган. У ал-Журжоний (1340-1413) сифатида маълум. Журжоний ҳам Тафтазоний каби тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ, балоўат, араб тили, ҳайъат ва ҳандаса сингари ҳам нақлий, ҳам ақлий илм соҳаларида катта-кичик 100 га яқин асар ёзган ва асарларининг кўпчилиги узоқ йиллар давомида мадрасаларда ўқитилган бир олимдир. 1388 йилда Шерозни эгаллаган пайтда Темур ўзи билан биргаликда бир қанча олим ва усталарни Самарқандга олиб келади. Амир Темур Шерозни қўлга киритган маҳалда вазирлардан бири унга Журжонийнинг илм ва фазилатда тенги йўқ бир олим эканлигини айтади, фақат Соҳибқирон Журжоний билан бевосита ўзи танишгач, у ҳақда айтилганлардан янада устун васфда эканлигини тушуниб етади ва ўлкасидаги илм одамлари унинг илмидан баҳраманд бўлишлари учун тезда Самарқандга боришини таклиф қилади. Темурнинг таклифини рад қила олмаган Журжоний Самарқандга боришга мажбур бўлади. Журжоний бу ҳақда ўзининг «ал-Мисбаҳ» номли асарининг муқаддимасида алоҳида тўхталиб ўтади. Самарқандда 18 йилга яқин бош мударрислик қилиб, кўплаб шогирд етиштирган Журжоний Тафтазоний билан Амир Темур ҳузурида бўлиб ўтган илмий баҳсда ғолиб чиққач, уламо орасидаги шон-шуҳрати янада ортади ва Темурнинг илмий мажлисларида энг етук олимга айланади. Шунингдек, Журжоний Саййид ва шариф эканлиги ҳам унинг Темур олдида обрў-эътибори янада юқори бўлишини таъминлайди. Ҳатто, Соҳибқироннинг Тафтазоний ва Журжоний ҳақида шундай деганлиги ўз даври манбаларида сақланиб қолган: «Бу икки олим фазилат ва ирфонда тенг эканлигини билсак ҳам, Журжонийнинг насаб жиҳатдан устунлиги бор. Яъни, у ҳам Саййид, ҳам шарифдир, Тафтазоний эса бизлар кабидир». Журжоний Амир Темур вафотидан кейин Шерозга қайтади ва ўз фаолиятини бу ерда давом эттириб, 1413 йилда вафот этади.

      Амир СКАЧАТЬ