СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 11

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ Кешийни орада сулҳ тузсин, дея Ҳусайн Сўфига йўллайди.8

      Амир Темур уламонинг фикр ва насиҳатларига эътибор берганлигига яна бир далил сифатида шу воқеани келтириш мумкин: «Кунлардан бир кун Темур Эрон ва Туроннинг обрў-эътиборли олим ва қозилари билан биргаликда ўтириб, уларнинг илмий суҳбатларидан баҳраманд бўлиши асносида уларга ислом динига алоқадор муҳим ва баҳсли масалалар бўйича саволлар бераётган эди. Олимлар ҳам Темурга муносиб жавоб беришлари баробарида Соҳибқироннинг ҳар бир сўзини бамаъни эканлигини эътироф этиб, тинимсиз маъқуллашарди. Шундай бир паллада Темур олимларга «Ўтган асрларнинг уламоси ҳукмдорларга тўғри йўлни кўрсатишарди. Сизлар нега менга бундай қилмайсизлар, амалга оширилиши керак бўлган нарсаларни нечун менга айтмайсизлар?» дейди. Уламоларнинг ҳар қайсиси Темурга яхши кўриниш учун «Алҳамдулиллоҳ, Амир ҳазратлари бизларга хайр йўлини ўргатадилар, устозлик қиладилар, биз кабиларнинг насиҳатларига эҳтиёжлари йўқдир», дея жавоб қайтаришади. Хушомадгўйлик билан айтилган сўзлар Темурнинг ўазабини келтиради ва у «Ҳар доим мени мадҳ этиш, мижозимга қараб гапириш мени хурсанд қилмайди. Сизлар фарқли мамлакатлардан келдингиз. Келган жойларингиздаги шаҳарлардаги аҳвол ва амалга оширилаётган яхши ва ёмон ишларга алоқадор маълумотлар беринг, мендан ҳеч нимани яширманг. Буни ўз манфаатим учун айтаётганим йўқ. Бутун дунёда билинганидек, Аллоҳ бизга шунчалик бир шафқат ва салтанат эҳсон қилганки, биз бундай мақтовларга муҳтож эмасмиз. Мақсадимиз Аллоҳнинг ризосига сазовор бўлиш ва у икром этган лутф ва карам учун шукур бурчимизни бажаришдир» дейди. Темурнинг самимийлигини кўрган олимлар ўзлари гувоҳ бўлган яхшилик ва ёмонликларни сўзлаб берадилар. Шундан кейин Темур барча мамлакатларнинг обрўли олимлари орасидан энг нуфузли кишиларни танлаб, улардан ҳар қайсисига бирор нафар Девони Аълога мансуб вакил қўшган ҳолда, халққа қилинган зулм ва ноҳақликларни аниқлаш ва адолатни амалга ошириш учун ўз мамлакатларига йўллайди.9

      АМИР ТЕМУР МАЖЛИСЛАРИДА ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР

      Амир Темурнинг олимларга муносабати фақат уларни ҳимоя қилиш ёки насиҳатларини тинглашдан иборат эмасди. Соҳибқирон доимий равишда олимларнинг суҳбат ва баҳс мажлисларида иштирок этишга ҳаракат қилар, баъзан олимлар орасида содир бўлган баҳс ва мунозараларни кузатар, баъзан эса унинг ўзи олимлар билан илмий баҳс ва суҳбатларга киришарди. Амир Темурнинг бу одатини ўша давр тарихчилари кўпинча, «Соҳибқирон кўп ҳолларда мамлакат ишларидан бўш вақт топган пайтларида, яъни амирлар ва вазирлар билан муҳим масалаларни муҳокама қилиб, қарорлар қабул этгандан ёки уларга керакли буйруқлар бергандан сўнг шарафли мажлисларда қатнашиш, шариатга алоқадор масалаларни ўртага қўйиш, илмнинг шарофатидан баҳраманд бўлиш учун атрофдаги фозил ва оқил олимларни бир жойга йиўарди» шаклида изоҳлайдилар.10

      Амир Темурнинг илмий суҳбат ва мажлислари фақат Самарқанддаги СКАЧАТЬ