СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 10

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ уни ҳамиша адолат билан иш олиб боришга, халқларни ҳукмдорларнинг зулмларидан халос қилишга даъват этади. Бу ҳам Тойободийдай улуғ шайх Амир Темурнинг олдинги икки пирларидек, ундаги беқиёс куч-қудратни, зафарли, улуғ ва шавкатли тақдирни олдиндан кўра билганлигидан далолат, десак муболаға қилмаган бўламиз. Эҳтимол, бу буюк зот Соҳибқирон-даги бақиёс куч-қудрат бошқа ўзанга бурилиб кетмаслигининг олдини олиб, айнан ўша узукни унга инъом этгандир. Кейинроқ Зайниддин Тойободий Соҳибқиронга мактуб ёзиб: «Абдулмансур Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни: 1) Кен-гаш; 2) машварату маслаҳат; 3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳуш-ёрлик; 4) эҳтиёткорлик. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатни барча қилган ишлари ва айтган гаплари нотўғри бўлган жоҳил одамларга қиёс қилиш мумкин; унинг айтган сўзлари ва қилган ишлари бошга пушаймонлик ва надомат келтиргай»3.

      Ҳирот яқинидаги Тойобод қишлоўида машҳур авлиё Зайниддин Абу Бакр Тойободий яшардилар. Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Темур уламони ҳузурига чорлайди, лекин олим «Менинг унда ишим йўқ, иши бўлса ўзи келсин», деб жавоб қайтаради. Темур бундай журъатли одамни кўришга иштиёқи ортиб, даргоҳига боради. Кейин у айтган эканки, «Ҳар доим бировга юзма-юз бўл-сам, уни салобати босарди, бу сафар чолнинг салобати олдида шо-шиб қолдим». Ибн Арабшоҳнинг қайд этишича, шайх Темурнинг кафтига икки қўлини қўйди. Темур (кейинчалик) деди: «Агар шайх елкамдан тезлик билан қўлини олмаганда, чиндан ҳам мени (тоғ) босиб қолади, деб ўйлаган эдим. Гўё осмон ерга узилиб тушган-у, мен ўзимни еру осмон ўртасида майда-майда бўлиб кетгандек тасаввур қилдим».

      Соҳибқирон бу улуғ инсон билан бир умр муносабатларини узмади, ундан маслаҳатлар олиб турди. Зайниддин Тойободий Темурнинг маънавий пирларидан бирига айланди.4

      Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Соҳибқирон Амир Темур нақшбандия тариқатига амал қилган ва бу ҳақда шундай деганди: «Пири комил Шайх Баҳовуддин Нақшбанднинг «Кам егин, кам ухла, кам гапир», деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркони давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди. «Кам енглар, очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар – мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар – доно бўласизлар!»5

      АМИР ТЕМУР ВА ИЛМ АҲЛИ

      Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлигининг илк йилларидан бошлаб дин пешволари ва шайхлар билан илиқ муносабатлар ўрнатилганлиги ҳамда уларнинг насиҳатларига қулоқ солганлиги маълум. Унинг мол-дунёси ва сиёсий куч-қудрати бўлмаган ўсмир вақтида ҳам диний раҳнамоларга эҳтиром кўрсатгани ҳақида қуйидагича ҳикоя етиб келган: «Темур эгнидаги яккаю ягона кийимини сотиб, қўлига теккан пул билан бир эчки харид қилади ва Шайх Шамсиддин Кулолни зиёрат қилгани боради. Ҳадя учун олинган эчкининг бўйнига боўланган арқоннинг бир учини ўз бўйнига боўлаган Темур муридлари билан зикрга тушаётган шайхни зикр битгунга қадар оёқда тик турган ҳолда сабр билан кутади. Унинг бу ҳаракати шайх Шамсиддин СКАЧАТЬ