СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 7

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ дим, чунки у менинг режамни пайқамаслиги лозим. Шунинг учун ҳам худди бошқа бир отга каманд ташламоқчи бўлган- дек кўрсатардим ўзимни: от ҳеч нарсадан ҳадиксирамай қўйгач эса унинг бўйнига арқон ташлаб, уюрдан олиб чи- қар эдим.

      Хуллас, ўн олти ёшимда мен барча илмларни

      ўзлаштиргандим. 2

      Тўртинчи устози Самар Тархон исмли қиличбоз устани чорлаб мени унга шогиртликка берган. У менинг қиличбозлик маҳоратимни устиришга масул бўлди.Самар Тархон икки қулоч арқон олиб клелди.Ақлга сиғмайди “ Арқонга бало борми?”-деган ўй кечди хаёлимдан. У эса ана шу арқон билан ўнг қўлимни танамга махкам боғлади ва эй Темур сен хозир бир қўлли одамсан, бир қўлинг у ҳам бўлса чап қўлинг ишлайдихолос. Сен шу зайил қилиоч ўйнатишинг лозим шуни машқ қиламиз деди.Самар Тархоннинг Сабоқлари зойи кетмади. Мен ҳар иккала қўлимни ҳам бирдек ишлата олар эдим.Самар Тархоннинг берган ўгитлари 1362-йилда Сеистонда бўлган жангда Амир Темурнинг ўнг қўли ўнг оёғидан ярадор бўлганда соҳибқирон чап қўли билан жангни давом эттирди ва ғалаба қозонди.

      АМИР ТЕМУР ВА АлЛоМаЛАР

      Амир Темурнинг олимларга ҳомийлиги, илму фан аҳлини қадрлаши ҳаммаёққа ёйилибди. Дунёнинг ҳамма томонларидан олимлар оқиб кела бошлабдилар. Амир Темур ўз паноҳидаги олимлар келгинди олимларни турли масалада мусоҳаба қилдириб кўрар, савол-жавобга қараб юртда олиб қолар, билими иқтидорига қараб иш билан таъминлар экан.

      Кунлардан бир кун узоқ юртларнинг биридан уч олим келибди. Соҳибқиронга учраб самарқандлик олимлар билан савол-жавоб қилишликларини айтиб, енгсалар катта иномлар, совға-саломлар берилишини, енгилсалар шу ерда қолиб, Амир Темур хизматига киришликларини айтибдилар. Амир Темур рози бўлибди. Уларнинг бошлиўи;

      – Ҳар биримиз биттадан савол берамиз, борди-ю, юртингиздаги олимлар саволларимизга жавоб бериша олсалар сизнинг фуқаролигингизни қабул қилиб, сизнинг хизматингизда бўламиз. Мабодо жавоб бериша олмаса, ўзларидан кўришсин, – дебди-да, олимларни катта майдонга йиўдиришни айтибди. Соҳибқирон юртидаги барча олимларни тўплашибди. Шунда меҳмонлар савол бера бошлабдилар. Бирови ўрнидан туриб, ерни доира шаклида чизибди ва олимларга қарабди. Ҳамма жим эмиш, саволга жавоб берувчи олим бўлмабди. Шу пайт меҳмон олим, жавоб бўлмади дегандай Темурга қарабди. Соҳибқирон ниҳоятда ўазабланиб, тишларини арслондай ўижирлатибди. Шу пайт олимлар орасидан бир йигитча ўртага чиқиб:

      – Олампаноҳ, рухсат этсангиз, меҳмон саволига жавоб қилсам, – дебди. Амир Темур:

      – Рухсат, жавоб бер, – дебди. Йигитча меҳмон олим чизган доирани қоқ иккига бўлиб, яримини ўз томонига қолганини меҳмон томонган имо-ишора қилибди-да, қўл қовуштириб жим тураверибди. Амир Темур меҳмон олимга қарабди, у:

      – Жавоб тўғри, у енгди, – дебди. Иккинчи меҳмон олим ўрнидан туриб, қорнини силаб, кўкрагини кериб, икки қўлини ёнига осилтирибди-да, йигитчага қараб имо-ишора СКАЧАТЬ