Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2
Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-08-676-0
isbn:
Саййид Амир Кулол Соҳибқирон Амир Темурнинг асосий пир-ларидан бири эди. Унинг шамойили қуйидагича бўлган: узун бўй-ли, буўдойранг, кўкраги кенг, қўллари узун, чатмақош, соқолига оқ оралаган, жисмонан бақувват, паҳлавон келбатли. Пайғамбаримиз наслидан бўлгани учун Саййид ва Амир дейишар эди. Отаси Амир Ҳамза Яссавия шайхларидан Саййид отанинг дўсти бўлган. Саййид Амир Кулол табиатан жуда камтарин инсон бўлиб, эътироз ва қайсарлик нималигини билмаганлар. Волидалари: «У қорнимда-лигида оғриқдан қутулмасдим. Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Шундай кейин луқманинг ҳалол бўлишига диққат қиладиган бўлдим. Оғриқ ҳам йўқолди», – деб эслаганлар.
Саййид Амир Кулолнинг ҳунари кулолчилик эди. Ёшлигида кураш тушишни севар, жуда яхши курашар эди. Уни таниган ва севган томошабинлардан биттаси бир куни: «Бу зотнинг кураш билан машўул бўлиши Саййидлик шарафига муносиб эмас», – деб ўйлайди ва шу заҳоти уни уйқу элтади. Тушида қиёмат бўлгани ва ўзининг кўкрагигача лойга ботгани, чиқишига кучи етмасдан жуда қийналганини кўради. Шунда узоқдан Амир Кулол етиб келиб, қўлидан маҳкам ушлаб, уни ботқоқликдан қутқаради. У одам уйқудан уйғонади, қарасаки, кураш ниҳоясига етган… Амир Кулол унга рўпара келади ва «Сен тушда кўрган кун учун паҳлавонлик қилаяпман. Сени ва сенингдек ботқоққа ботганларни Худонинг изни билан қувват ва ҳиммат ила қутқараман», – дейди. Шунда у киши тавба истиғфор қилиб, унинг энг садоқатли шогирдига айланади.
Саййид Амир Кулол бошқа бир куни кураш майдонида муваффақиятлар кўрсатган Хожа Муҳаммад Саммосий ҳазратлари ўша ердан ўтаркан, тўхтаб курашни томоша қилади. Шунда мурид-ларидан баъзилари ҳазратнинг кураш томоша қилишига таажжуб-ланиб, ҳар хил шубҳаларга боришади. Бунинг устига ҳазрат дарҳол: «Бу майдонда бир азамат эр бордирки, кўп азаматлар унинг суҳбати баракатидан камолга етадилар. Хоҳлардимки, у бизга мурид бўлсин, унинг таълим ва тарбияси хизматида бўлайлик», дейдилар. Шу заҳоти кураш тушаётган Амир Кулолнинг қалби Муҳаммад бобо Саммосий ҳазратларининг ҳиммат назаридан ҳушёр тортиб, дарҳол курашни ташлайди, келиб ҳазратнинг оёқларига йиқилади.
Кейин зоҳирий ва ботиний илмлардан таҳсил олиб, замонаси-нинг етук шайхи бўлади. Саййидлиги билан бир қаторда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат даражаларига юксалади.
Ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Амир Кулол жума намо-зини адо этгач, Бухородан уйларига йўл олдилар. Калонободга етиб келганларида, Фатҳобод билан Гулобод ўртасидаги бир майсазорда СКАЧАТЬ