СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2. ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2 - ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН страница 6

Название: СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2

Автор: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-676-0

isbn:

СКАЧАТЬ тақдирга тан берарди.

      Яйловда фақат отда сайр ҳилиш билангина кифояланмас эдим. Мен от усгида туриб ҳиличбозлик ҳилиш, ўқ отиш ва ўзимни мудофаа ҳилиш маҳоратимни ўстириш учун шуғул- ланардим. Бунда албатта мана шу санъатнинг ҳадисини ол- ган устозим менга кўмаклашар эди. От устида чопиб кета туриб ўқ узардим, аммо отган ўқим нишонга етиб бормас, қилич сирмашим ҳам кутилган натижани бермасди. Шунда устозим мени овутиб: «Сен ҳали ёшсан, мушакларинг бақув- ват эмас., Ҳали ўсиб улғаясан, тананг кучга тўлади – ўшанда ўҳни бехато узоҳ масофага отадиган бўласан», – дерди.

      Ўша куни ҳам яйловда вақтни худди шу зайл ўтказдим. Куннинг иккинчи ярмида қош ҳорайгунга қадар от миниб қилич ўйнатиш, ўқ узиш, найза отиш машҳлари билан маш- ғул бўлдим. Уйга қайтгач овқатланиб, хуфтон намозини адо этгач ухлашга ётдим.

      Эртасн куни мадрасада устозим мендан, «Ёсин» сурасини айтиб беришимни сўради. Ёдимда эди, бошдан-оёқ ёддан ўқиб бердим. Устозим яна мени олқишлаб, уч карра офа- рин айтди.

      Шайх Шамсиддин қўл остида таҳсил ола бошлаганим- нинг учинчи йили мен Қуръонни батамом ёд олган эдим. Устозим шу муносабат билан шаҳарнинг илмли кишилари- ни анжуманга чақирди. Турган гапки бу йиғинга отам ҳам таклиф қилинган эди. Чақирилган барча меҳмонлар тўпла- ниб бўлгач, шайх уларга юзланиб: «Ўзингиз амин бўлинг ва синаб кўринг-чи, Темур Қуръонни ҳақиқатдан ҳам ўзлаш- тирдимикин?» – деди. Иштирокчилардан учта олим киши Қуръони каримдан учта суранинг номини айтиб, уни қиро- ат қилишимнй сўрашди. Баланд овозда оятларни қироат қилдим. Барча ҳойил қолди. Олҳишлашди ва мана шуйи- ғинда, барча бир овоздан менга «Ҳофиз» (Қуръонни ёдлаш ўқувчи) унвонини беришди.

      Анжуман тугаб, йиғилганлар тарқагач Шайх Шамсиддин отамни ҳузурига чордаб, хайр-маъзур қилди: «Мен ни- маики билсам ўғлингизга ўргатдим. Бундан буён энди уни бошқа бир устоз таҳсилига беринг, токи у фарзандингизга дунёвий ва диний билимларни яна-да чуқурроқ ўргатиш ба- робарида, ҳаётнинг сир-асрорларини ҳам ўргатсин», – деди

      Отам Шайх Шамсиддин мактабини муваффақиятли якунларининг

      шш муносабати билан, унга бир от ва хачир совға

      қилди. Бир неча кун ўтиб, мени Абдулла Қутб таҳсил бераётган мадрасага олиб бориб цўйди. Айтишим жоиз, Абдулла Қутб илмда беназир, юриш-туришда беқиёс салобатли киши эди. Шаҳарнинг казо-казолари ўз фарзандларини унинг сабоғига беришарди. Ўша кезлари мен тез улғайиб, жнсмонан такомилга эришиб бормоқда эдим. Ёшим ўн тўртга тўлиб, ташқи кўринишим биб-бинойи, хушбичим йи- гитча бўлиб кўзга ташлана бошлагандим.

      Ёшим ўн олтига тўлди. Жанг санъатини шунчалар ўзлаш- тирдимки, тенгдошларимдан бирортаси ҳам кураш, ўқ отиш мусобақаларида менга тенглаша олмасди. Мушакларим шу қадар кучга тўлган эдики, агар осмонга қарата ўқ узеам, у булутлар орасида кўринмай кетар, орадан анча ваҳт ўтиб қайтиб тушар эди. Оғир вазнли кўплаб курашчилардан камина эпчиллигим билан ажралиб турардим. Мен ҳар бора- да бошҳалардан СКАЧАТЬ