Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 9

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Лафзий санъатлар.

      3. Ҳарфий санъатлар.

      Изоҳлашга келсак: Маънавий санъатлар туркумига қуйидаги санъатлар киритилади:

      • кўпмаъноликни юзага чиқарса (ийҳом, иттифоқ, тажнис, талмеҳ);

      • маънавий зиддиятларни ифодаласа (тазод, муқобила, мухтамил аз-зиддайн);

      • ҳайрат, таажжуб, ҳисларни уйғотолса (тажохули орифона);

      • образлилик яратолса (ташхис, ташбеҳ, истиора,);

      • ўқувчини ўйлашга рағбатлантирса (муаммао, таърих, лаф ва нашр, тақсим, киноя, таъриз, муболаға, мажоз, ҳусни ибтидо, тафриқ).

      Лафзий санъатлар туркумига:

      • мисра ва байтдаги, бутун шеърдаги сўз такрорлари (бир сўз такрори, икки сўз такрори, бирикма такрори, гап такрори), такрир, мукаррар, тарди акс, акс, илтизом, тасдир, тасбеъ, қайтариқ, раддул ажзи илал садр, боштакрор (анафора);

      • мисра такрори, байт такрори (радди матла, таржи);

      • бошқа шоирдан мисра ёки байт иқтибос олиш (тазмин);

      • байтда хушоҳанглик яратувчи унсурлар (тавзи, нидо, илтифот, тажзия);

      • халқ мақол ва ибораларини шеърга киритиш (ирсоли масал, таъбир, тамсил);

      • шеър унсурлари сифатида кўзга ташланиб турадиганлари: қофия, ички қофия, радиф, ҳожиб;

      • хушоҳанглик яратишда махсус кўзга ташланиб турадиган санъатлар: тарсе.

      Ҳарфий санъатлар туркумига:

      • эски ёзувдаги ҳарфлар номланган ҳолатлар (китобат, инсон аъзо-узвларини бирор ҳарфга ўхшатилган пайтлар);

      • Сўзни бирор ҳарфни қўшиш ёки олиш орқали маъносини ўзгартириш (тасҳиф);

      • Ҳарфлардан бирор сўз ясаш ёки назарда тутилган ҳарфлардан сўз ясаш (истихрож);

      • Бир сўздаги ҳарфларни ўрин алмаштириш ёки тескари ёзиш (ўқиш)га асосланган ҳолатлар (қалб, қалби баъз, қалби кулл);

      • Ҳарфларни қўшиб ёзиш санъати;

      • Лабланмаган ҳарфлардан сўзлар тузиш ҳолатлари (лабтегмас);

      • Фақат нуқтали ҳарфлардан ясалган сўзларни тизиш.

      Ижтимоий ҳаётда қолипларнинг мислсиз хизматлари бор, улар бебаҳо. Бироқ санъат бир хилликдан қочади: турфа ранг-баранглик бадиий санъатларга ҳам хос бўлиб, тасниф ана шу турфа ранг-барангликни кашф этишга қаратилади. Шунинг учун биз ҳар бир бадиий санъатни имконимиз қадар турли қирралардан тасниф қилишга уринамиз. Булар гоҳ мавзу, гоҳ рубобий қаҳрамон, гоҳ шакл ва таркиблар… хуллас, ҳар бир бадиий санъатнинг моҳиятидан келиб чиқиб, бу моҳиятни кенг ёритишга хизмат қиладиган таснифлар топишга ҳаракат қилинади. Шундагина ҳар бир санъат ҳақидаги тасаввур бой ва барқарор бўлади.

      Ишимизнинг навбатдаги мақсади: анъана ва таждид муаммосидир.

      Адабиётшуносликда анъана ва новаторлик энг мураккаб масалалардан биридир. Айниқса, буни мумтоз адабиёт, хусусан, шеърият мисолида кўздан кечириш ва таҳлил этиш ундан-да муаммороқ десам лоф бўлмас. Негаки, матн идроки мураккаблиги ўзи бир СКАЧАТЬ