Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 5

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Ҳайитметов китоблари “Навоий лирикаси” десак, унда шоирнинг уч мингга яқин ғазали ҳақида бир китоб ёзилган. Мумтоз адабиётшунос эса, Навоийнинг ҳар бир ғазали ҳақида ана шундай биттадан китоб ёзган бўларди… Мабодо мумтоз адабиётшуносликда гап кўп гапириларкан, деб ўйламайлик, йўқ, унда фикр кўп бўлади. Келажакда иккала адабиётшуносликдан баҳраманд олимлар етишиб чиқса – мумтоз тадқиқотларнинг гули яратила бошлайди.

      Мумтоз адабиётшунослик диққати сўзга, сўзнинг маъно қирраларига, бирикмага, сўзнинг ўз ва кўчма маъноларига, мисра ва байтга кўпроқ қаратилади. Зотан бадиият сўзнинг кўчма маъносидан бошланади. Замонавий адабиётшунослик сўзнинг зоҳирий маъноси билан кўпроқ фикрлашади ва бадиий бутунликни мисра ва байтда эмас, бутун шеър ёки бутун бошли достонда кўради. Замонавий адабиётшунослик китобхонни нима қизиқтиришидан қатъий назар, асар таҳлилида адабиётшунослик муаммолари талқини билан шуғулланади. Мумтоз адабиётшунослик маълумотлари ижодкор ва китобхонга бирдай дахлдор. Замонавий ёки Европа адабиётшунослиги асосан адабиётшунос олим учундир. Бу билимларнинг китобхонга деярли қизиғи йўқ даражада бўлади.

      Мумтоз адабиётшунослик эса, китобхонга шеърнинг нимаси қизиқ ва муҳимлигини ипидан игнасигача ўргатади. Олимга ва шоирга эса, ўша қизиқ ва муҳим бадииятни қандай яратиш сирларини ўргатади. Шоир ҳар бир байтда қўллаган санъатларидан мамнуният билан қониқади ва шу таассурот китобхон ўқиганида янгиланади. Ижодкор ҳолати, шоир ижод жараёнида бошдан кечирган илҳомий лаззат китобхонга ўтади.

      Шунинг учун ҳам ҳозирги замон адабиёти бадиий жиҳатдан мумтоз адабиёт сингари сернақшу нигор эмас. Негадир ҳозирги китобхон ўзбек мумтоз адабиёти мутолаасидан йироқ юради. Шоирларимиз ҳақида ҳам тортинмай шу гапни айтиш мумкин. Балки зарур ҳам!

      Ҳозирги ўзбек шеъриятининг буюк парвозлари сезилмаслиги мумтоз адабиёт заминидан узилиб қолгани натижаси эмасмикан? Ҳалима Худойбердиеванинг “Бегим” шеърий гултожининг, Абдулла Ориповнинг “Куз манзаралари”дай шеърининг яратилиши ўзи мумтоз адабиёт ва мумтоз бадииятнинг самарали таъсири туфайли эмасми ахир?!

      Замонавий адабиётшунослик ҳозирги замон шеърини таҳлил этганда бирор муҳим фикр – нукта устида мулоҳаза юритади. Мумтоз адабиётшунос бирор ғазал ҳақида фикр юритса, у етти байтли бўлса, ундан еттита нукта – фикрий кашфиёт топади ва ҳар бир байт бадиияти сирларини кашф этиш йўлидан боради, яъни биринчиси бутун шеърга баҳо беради, иккинчиси ҳар бир байтни ипидан игнасигача текшириш билан машғул бўлади.

      Адабиёт назарияси шеър таҳлилида унинг мавзуси, ғояси, лиризм, таъсирчанлик, манзара, лирик қаҳрамон туйғулари ифодаси, замонавийлиги, таржимаи ҳоллик хусусиятлари, шахс ва давр муаммоси, шоир “мен”и кимлиги сингари масалаларни инобатга олади. Балоғат илми бу масалаларнинг байтдаги ифодасига нисбатан қўллайдиган истилоҳи – нуктадир. Нукта:

      • фикр;

      • СКАЧАТЬ