• бирор тарихий қаҳрамон исми ёки у билан боғлиқ воқеани эслатса;
• бирор адабий қаҳрамон исми ва у билан боғлиқ воқеани эслатса;
• бирор асотир қаҳрамони ва унга алоқадор ҳодисани эслатса;
• бирор оят, ҳадис, шеър, мақол ёки иборага ишора қилса, талмеҳ санъати бўлади,
деб таъриф берсак, китобхоннинг бу бадиий санъат ҳақидаги тасаввури бойийди. Сўнгра биз уларнинг ҳар бирини мисоллар билан ўрганамиз. Имкони бўлса, шуларнинг ҳар бирини яна ички таснифга тортамиз.
Бундан ташқари, талмеҳни: исмга талмеҳ, воқеага талмеҳ, яширин талмеҳ сингари навларга ҳам ажратиш мумкин. Яна талмеҳ қаҳрамонларини рубобий қаҳрамонга муносабатда уч хил тасниф этса бўлади:
1. Талмеҳ қаҳрамони рубобий қаҳрамонга ўрнак, намуна, идеал қаҳрамон.
2. Талмеҳ қаҳрамони рубобий қаҳрамон билан тенг қўйилади.
3. Талмеҳ қаҳрамони рубобий қаҳрамондан паст қўйилади.
Шунингдек, исмларга талмеҳни аввало ички икки хилга бўлиш мумкин: ижобий қаҳрамонлар талмеҳи ва салбий қаҳрамонлар талмеҳи…
Бирор киши билан боғлиқ талмеҳларни, масалан, Юсуф алайҳиссалом воқеалари билан боғлиқ бўлсин: оддий талмеҳ (байтда биргина Юсуф исми келади); уяли талмеҳ (қонли кўйлак, моҳи Канъон, Миср гўзали).
Кўряпмизки, тасниф гўё мазкур санъатнинг ички бой дунёсини бирма-бир варақлагандай бутун имкониятларини муаммолар тарзида китобхон кўз ўнгида тизиб, талмеҳ санъатининг нечоғлик кенг қамровли ва таъсирчан восита эканлигини кўрсатади.
Турк олими Лутфи Байрақтутан тажниснинг 17 навини кўрсатгани сингари олимлар бирор санъат тадқиқи билан шуғулланганда таснифга жуда катта эътибор бермоқлари керак. Шунинг учун ишимизнинг бош мақсади: бадиий санъатларнинг аввал тур таснифи, сўнг ички хилма-хил таснифларини амалга оширишдир.
Йирик таснифнинг аҳамияти бадиий санъатлар орасидаги айирмага тадқиқотчи диққатини тортади. Мумтоз поэтика донишмандлари “Илми саноеъ”нинг кейинги тараққиётини назарда тутиб, санъатларни турларга бўлиш ишига ҳисса қўшишган. Масалан, Атоуллоҳ Ҳусайний шу илм донишмандлари орасидаги мислсиз асар яратган олим саноеъ илмини дастлаб қуйидаги турларга бўлади:
1) Лафзий гўзалликлар;
2) Маънавий гўзалликлар
3) Лафзию маънавий гўзалликлар.
Олим шу турлар таснифи билан чекланмай, иккинчи санъат: маънавий гўзалликларни яна иккита ички қисмга ҳам тасниф этган.11
1233 йилда оққа кўчирилган Шамс Қайси Розийнинг “Ал мўъжам фи маоири ашъори Ажам” китобида ҳам илми саноеъ асарнинг олти бобида “Яхши шеър ва назму насрда қўлланиладиган гўзал санъатлар” номи остида берилган. Бироқ у ҳали бу илмда тасниф қилишга ботинмаган эди.
Адабиётшунос Т.Н.Зеҳний таъбири билан айтганда, СКАЧАТЬ
11
Қаранг: Атоуллоҳ Ҳусайний, Бадойиъу-с-санойиъ, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1981, 122-бет.