Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 6

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ мухтамил аз зиддайнлими…);

      • байтдаги сўзлар муносабатига;

      • байтнинг эвфоник хусусиятларига;

      • байтдаги маънавий санъатлар амалиётига;

      • байтдаги лафзий санъатлар иштирокига;

      • байтдаги ҳарфий санъатлар ўрнига;

      • байтдаги шеър унсурларига;

      • байтда нукта – янги фикр бор-йўқлигига;

      • байтдаги шаклий ва маънавий қусурларга қаратишни талаб қилади.

      Илми саноеъ билимларидан баҳраманд китобхоннинг кўзи байтдаги сўзларнинг ўрнашув шаклидан: қулоғи хушжаранглилигидан; ақл-мушоҳадаси мазмун, нукта ва бадиий санъатлар амалиётидан баҳра-лаззат топади.

      Адабиёт назарияси билан қуролланган китобхон шеър юзасидан мулоҳаза юритади. “Илми саноеъ” эса ишни ҳарфдан, товушдан, сўздан бошлаб, бирикма, мисра, байт, байтлар ва ниҳоят шеърга боради. Ҳар бир байтдан бир нукта топишга уринади. Ҳолбуки замонавий китобхон бутун шеърдан бир асосий фикр топиш пайидан бўлади. Замонавий ўқувчи шеърнинг шаклий хусусиятларига деярли эътибор бермайди. Унга шеърдан умумий тушунчага келиш мақсади етакчилик қилади. У шеърни бутунисича қабул қилади, илми саноеъ ўқувчига шеърни майдалаб-бўлаклаб манзур этади, охиридагина бутунлай мулоҳаза юритишга ўрин қолдиради.

      Ушбу юзаки мулоҳазаларимиз бизни шундай хулосага келтирадики, янги замон адабиётшунослари балоғат илми билан адабиёт назариясини бирлаштирмоқлари, ҳар иккисининг тараққиёти учун жон куйдирмоқлари даркор. Чунки ҳозиргача балоғат илмига, хусусан, “Илми саноеъ”га тарихий (историческая) поэтика деган муҳр босилган ва унинг санъатлари анъанавий санъатлар тарзида қоралаб, менсимай келинган эди. Натижада адабий таҳлил, хусусан, шеър таҳлили ҳозирги замондагидек бирёқлама, юзаки текшириш ҳолатига келиб қолган.

      Биз “Илми саноеъ”ни идеаллаштирмоқчи, унинг истиқболсиз томонларидан кўз юммоқчи эмасмиз. Бу илм ҳам маълум даврда пайдо бўлди, ўзига хос равишда юксалди. Бироқ бу юксалиш санъатларни кўпайтириш эвазига бўлди-ю, санъатларнинг адабий имкониятлари, матнга қиладиган хизмат доиралари чекланганича қолаверди. “Илми саноеъ” шу маънода тараққиётга муҳтождир. Унинг ҳар бир санъатини чуқур ўрганиш, ҳар томонлама тасниф қилиш, ҳар бир санъатни адабиёт тарихида тадрижи билан ўрганиш, анъанавийлик ва новаторлик хусусиятларини кашф этиб бориш ҳозирги адабиётшуносликнинг долзарб муаммоларидандир.

      Тан олиш керакки, Ўзбекистонда “Илми саноеъ” луғат-маълумотномалик даражасидан илм даражасига қадам қўя бошлади. Навоий ижоди бадииятига бағишланган тўплам, тамсил юзасидан ёзилган диссертация ва рисола, Р.Орзибеков рисоласи, Ботир Акрамовнинг “Фасоҳат мулкининг соҳибқирони”, Ия Стеблеванинг “Бобур ғазаллари семантикаси”, Сайфиддин Рафиддиновнинг “Мажоз ва ҳақиқат” китоби сингари ўнлаб тадқиқотларни кўрсатиш мумкинки, булар “Илми саноеъ”нинг Ўзбекистонда ўсиб, тараққиёт йўлига кирганлигидан хушхабарлар тарзида қайд этилгуликдир.

      Адабиётдан ёқланаётган номзодлик ва докторлик диссертацияларининг шоир маҳоратига бағишланган қисмларида илми саноеъ тадқиқига жиддий аҳамият берилаётганини таъкидлагимиз келади.

      Ушбу тадқиқотдан мақсад. XXI аср бошларига келиб илм аҳли орасида “Илми СКАЧАТЬ