Бадиий санъатлар;
Поэтик синтаксис.
Муаллифлар ушбу тасниф моҳиятини қуйидагича изоҳлайдилар: “Бу таснифнинг илмий асослари ҳам йўқ эмас: поэтик кўчимларда, асосан, сўзларнинг кўчма маънолари ҳисобга олинса, бадиий санъатларда сўзларнинг лафзий-маънавий безаклари диққат марказида туради, поэтик синтаксис (ёхуд стилистик фигуралар)да эса, асосан, шеърий нутқда гап қурилишининг ранг-баранг кўринишлари эътиборга олинади”.13
Қайд этиш керакки, ушбу муаллифларнинг бу таснифлари поэтика турларини белгилашга қаратилгандир.
Таниқли олим Ёқубжон Исҳоқов шеър санъатларини ўзига хос усулда тасниф қилди. Олимнинг “Сўз санъати сўзлиги” (“Зарқалам” нашр., 2006) китобида илми бадеъга доир изланишларининг дастлабки намуналари акс этган бўлса (бунда 49 та шеърий санъат ҳақида маълумотлар бор), шу китобнинг иккинчи нашрида (“ўзбекистон”, 2014) буларнинг саноғи 137 га етказилган.
Бу кашшоф тадқиқотчи аввалги изланишларида таснифнинг анъанавий (маънавий ва лафзий санъатлар) деб икки гуруҳга, сўнгра “муштарак” санъатларни ҳам қўшиб уч хил тасниф этган, кейинроқ ўзи мустақил равишда уларни ўн турга тасниф этади:
“Биз асосий санъатларни, шеърий матн доирасидаги вазифаси билан боғлиқ хусусиятини назарда тутган ҳолда, бир неча гуруҳга ажратишни лозим топдик (бу албатта маълум даражада шартли).
1. Истиоравий-рамзий тасвир усуллари (мажоз, истиора, киноя, бароати истиҳлол, ранглар рамзи каби).
2. Қиёсий-ассоциатив усуллар (ташбеҳ, талмеҳ, тансиқ ус-сифот, тамсил кўринишлари, лаффу нашр, мурооти назир каби).
3. Фикрни далиллаш (мотивировка) йўллари (ҳусни таълил, тамсил, ирсоли масал, тасдир каби).
4. Эмоционал-муболағали тасвир усуллари (муболаға [таблиғ, иғроқ, ғулув], ташбеҳнинг айрим турлари [маъкус, измор], ружуъ, мурожаат, саволу жавоб, риторик сўроқ).
5. Синтактик-стилистик усуллар (тарсеъ, тарди акс, радд ул-ажз илас-садр, ташобеҳ ул-атроф, мураббаъ, мудаввар, муздаваж, мумосила, таштир, тажзия, тасреъ, тазмин, тасмеъ, тардид, такрор, радд ул-матлаъ, таждиди матлаъ каба).
6. а) сўзнинг ички, ташқи формаси билан алоқадор санъатлар (тажнис, иҳом, иттифоқ, иштиқоқ, қалб, мутазалзил каби).
б) айрим сўз эмас, умуман тугал матн (мисра, байт) билан алоқадор стилистик усуллар (тавжеҳ, таъкид ул-мадҳ бимо яўбаҳ уз-зам, идмож, таълиқ, тажоҳили ориф, ҳазл ун-муроду баҳил-жидд каби).
7. Контраст (тазод, қаршилантириш) санъати.
8. Мураккаб санъатлар (муаммо, таърих, ҳижои ҳуруф, ҳарфлар билан боғлиқ усуллар).
9. Стилистик мутаносиблик (жам, тафриқ, тақсим, жаму тафриқ, жаму тақсим ва бошқалар).
10. Қофия билан алоқадор санъатлар (эънот, ийто [радд ул-қофия], ҳожиб, тажнисли қофия, СКАЧАТЬ
13
Т.Бобоев, З.Бобоева, Бадиий санъатлар, Т., 2001, 3-бет