Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 13

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ асарнинг бадиий кучлилиги қайси давр адабиётига тааллуқлилиги билан эмас, балки муаллифнинг истеъдоди қудрати билан белгиланади. Оддий бир мисол: шеър бўйлаб талмеҳ санъатидан фойдаланиш масаласи кўриладиган бўлса, бирорта мумтоз шоирда Ҳалима Худойбердиеванинг “Бегим” шеъричалик юксак муваффақиятни топа олмаймиз. Ҳолбуки, умуман олганда, ҳозирги замон адабиёти бадииятда мумтоз адабиётдан кейин туради, деган умумий даъводамиз. Бунинг боиси шўролар даврида “Илми саноеъ”нинг тан олинмагани ва шоирларимиз бадиий санъатлардай маҳорат мактабидан баҳраманд бўлмаганликлари билан изоҳланади. Кейинги даврларда шарт-шароит ўзгарди, бироқ осонга ўрганган замонавий шоир ўзгармади. Унга рус тили орқали жаҳон адабиёти ютуқларини эгаллаш, ўз мумтоз адабиётини ўрганишдан ўн чандон осонроқ туюлмоқда ёки асосан амалиёт шуни тасдиқламоқда.

      Бунинг иккинчи сабабини ҳам унутмаслик лозим: замондошларимиз мумтоз адабиётни ёшини яшаб бўлган адабиёт ҳисоблашади ва бугунги кун учун ҳам кераклигига шубҳа қилишади. Адабий иштаҳаларнинг ўзгаргани билан ҳам ҳисоблашиш керак, начора.

      Биз маънавий санъатларнинг матнга берадиган фазилатлари ҳисобини қисқартириб бердик. Бироқ бизнинг рўйхат уларнинг хизматининг номини ифодалади-ю, фаолият моҳиятини ифодаламади. Бу иш, яъни ҳар бир санъатнинг фаолият моҳиятини ёритиш – тадқиқот давомида амалга оширилади. Биз рўйхатда, айтайлик, ишчи, олим, кимёгар, заргар ва ҳоказо, дедик холос. Энди уларнинг фаолиятлари билан тадқиқот давомида кенгроқ танишишга ҳаракат қиламиз.

      Ишимизнинг яна бир хусусиятини айтиб ўтишга бурчлимиз: санъатларнинг кўплиги бадиий матн билан ишлашда уларни бафуржа кенг ва теран тадқиқ қилишимизга монеълик қилади. Шунинг учун илмий принципимиз – тасниф кенглиги, сўз озлиги учун, қисқа баён учун ҳаракатдир. Ҳар бир санъатни бадиий матн асосида кенг изоҳлаб, муфассал талқин қилишлар ҳар бир бадиий санъат монографик тадқиқ қилингандагина бўлиши мумкин.

      Биз ишга мундарижа тузишда ҳар бир санъат ёки санъатлар гуруҳининг умумий моҳиятидан келиб чиқиб кичик боблар сарлавҳаларини қўйдик. Бироқ бу ички туркумлаштириш умумийлик ва бироз сунъийликдан холи эмас. Зеро бошқа тадқиқотчи ички туркумлаштиришни мутлақо бошқача қилиши ҳам мумкин эди. Боб сарлавҳаларига ажратишдан кузатган мақсадимиз ишнинг ўқимишлилигини, қисмларга бўлиб ўқилишини осонлаштиришни назарда тутади. Сарлавҳаларда ҳеч қандай илмий-назарий даъволаримиз йўқ.

      I БОБ. Сўзнинг кўпмаънолигига асосланган бадиий санъатлар

      Ийҳом санъати

      Бадиий адабиётда маъно ва мазмун етакчи хусусият бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу ҳолатни яхши билган ижодкорлар ўз маҳоратларини ана шу икки нуқтада кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Айниқса шеърият, хусусан, мумтоз шеърият кўпмаънолиликка ўта аҳамият берган. Бу тасодифий ҳол эмас. Ҳамма замонларда кўп маъноли сўз ижод этиш ва уни идрок этиш инсон СКАЧАТЬ