Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 11

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тиласам аҳли замондин махлас.

      Гарчи жон меҳнатидин қилди Навоийни халос,

      Қатл ила истамак ўлғайму фалондин махлас.18

      Инобатга олиш жоизки, у ёки бу санъатни ҳозиргидек “суиистеъмол” қилинишидан мурод фақат зийнат эмас, энг аввало шеърдаги мақсад ва ҳар бир байтдаги бош фикрдир. Умуман ёдда тутиш зарурки, поэтика унсурларидан хоҳ анъанавий тарзда, хоҳ таждид маъносида бўлсин фойдаланиш мақсад эмас. балки мазмун – фикр ифодаси учун восита қулайлиги ва гўзаллигидир.Лекин восита танлашда ҳам заргарона йўл тутилади: шу санъат байт зийнатими, таъсирчанлик омилими, эсда қолдириш имкониятими, хушжаранглилик унсурими, диққатни асосий фикрга йўлловчи таъкид усулими… эканлиги ижодкор диққат марказида туради.

      Бадиий санъатлар қўллашнинг тарихини ана шу муаммо кўзгусида кўришга уринамиз. Хўш, бунинг нима ҳожати бор?

      Гап шундаки, олимларнинг асосий қисми бадиий санъатларни тилга олганда беихтиёр “анъанавий бадиий санъатлар” деб гап бошлайдилар. Биз бадиий санъатларга ҳам анъанавийлик, ҳам таждид хослигини адабий фактлар орқали исботлашга ҳаракат қиламиз. Очиғини айтиш керакки, таждид бўлмаса, бадиий санъатларга унчалик кучли қизиқиш бўлмас эди. Ҳар бир санъат воқеаси янгилиги билан, ўзгачароқлиги билан кишиларни ўзига ром этади. Тазод кўрсаткичлари, ташбеҳ кўрсаткичлари, истихрож кўрсаткичлари, бир хил бўлса, байт унчалик қизиқарли бўлмасди, бадиияти баланд ҳисобланмасди. Таждид бадиий санъатлар имкониятининг мислсиз хилма-хиллиги ва теранлигини кўрсатади.

      Савол туғилиши мумкин: бир хил ташбеҳ кўрсаткичлари “нор янғоқ” Лутфийда ўндан ортиқ маротаба учраганидек, “лаъл” (лаб) истиораси ҳар бир шоирда юз маротаба қўлланилади-ку? – деб. Бу анъанавийлик қудратининг яшовчанлигини кўрсатади, холос. Сиз “лаъл” истиораси иштирок этган ўнта байтни тизиб кўринг-а: ҳар бириси ўз нуктапардозлиги, янги-янги фикр ифодалаши билан сизни ром этади. Чунки бизнинг тушунчамиз бир шеърни бутунликда “асос” ҳисоблайди. Мумтоз адабиётда “асос” – байтдир. У музахонадирки, киши байт устида ҳар томонлама мулоҳаза юритиши, ўйлаб кўриши даркор. Шунинг учун Навоийдай адабий даҳо бир ғазалнинг уч байтида лаъл истиорасини ишлатган ва ҳеч ким бу ҳол муаллиф заифлиги деб даъво қилмайди. Бадиий санъат қўллашда муваффақиятли топилган ҳар бир янги кўрсаткич таждид намунаси бўлади. Ихтирокорликнинг чеки йўқ: шоир шаклда ҳам, мазмунда ҳам ихтирокорлик қилавериши мумкин ва лозим. Таждид тушунчаси остида янгилик, оҳорлилик маъноси ётади. Чунончи, тоғни туя ўркачига ўхшатиш анъана эди. Иккинчи шоир тоғни туялар карвонига ташбеҳ берди. Буниси энди таждид. Кейинги шоир китобхон тасаввурига янгилик олиб кирди. Ёки истихрож кўрсаткичларидан “оҳ”, “адам”, “ано”, “алам” сингарилар анъана сифатида давом этарди. Бир шоир “Оллоҳ” сўзини истихрож кўрсаткичи қила олди. Ана бу янгилик, таждид – шу. Буни мисолларда кўрган киши мулоҳазаларимизнинг тўғрилигига амин бўлади.

      Мумтоз поэтикада ирсоли масал бадиий санъати бор. Бунинг моҳияти шуки, шоир СКАЧАТЬ



<p>18</p>

Алишер Навоий, МАТ, 6-жилд, 1990, 188-189-бетлар.