Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 10

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳаётбахш давоми сифатида ўқимишли, қўшиқ тарзида эшитилганда ҳам дилкаш ва ёқимлидир. Улар ўз созларини замонавий мавзулар оҳангларига мослаб чалдилар, шу замон шоирлари бўлиб танилдилар ва тарихда қолдилар. Уларнинг шеърлари ҳали узоқ йиллар ўзбек шеърхонини ўзига мафтун этади. Бу ютуқ айнан анъанавийлик фазилатидандир.

      Новаторлик (таждид) эса, ўша тоғлар даражасидан янада юқорироқ чўққига кўтрилиш демакдир. Шу маънода Эркин Воҳидов ғазаллари замонавийлиги, ёшларбоплиги, таъсирчанлиги, бадиий-тасвирий воситаларга бойлиги ва кўнгилга яқинлиги билан ўзгача оҳанрабога эга бўлган бадиият мўъжизаси – новаторлик намунасидир.

      Анъанавийликнинг энг кўп сақланган майдони саноеъ илми амалиёти десак бўлади. Чунки юздан ортиқ бадиий тасвир ва ифодалилик воситалари борки, уларнинг асосий қисми ҳозир ҳам худди мумтоз адабиётдагидек бадиий матнларда қўлланилмоқда. Бу ҳам анъанавийликнинг ёрқин бир кўринишидир. Уларнинг айримлари ўта қадимий замонларда (ўхшатиш, сифатлаш, муболаға), айримлари ёзув ва адабиёт тараққий қилаётган замонларда (чунончи ҳарфий санъатлар) пайдо бўлган. Шунга қарамай уларнинг кўпи ҳозир ҳам амалда. Негаки бадиий санъатлар шоирларнинг бадиий ихтиролари бўлиб, олимлар умумий бадиий ҳодиса сифатида илғаб, бадиий санъатлар тарзида аниқлай борадилар. Шунинг учун адабий амалиёт бойиган сари бадиий санъатлар ҳам кўпайиб боради.

      Бадиий сўзни ташбеҳсиз, сифатлашсиз, муболағасиз, жонлантиришсиз, савол-жавобсиз, ийҳомсиз, ружу ёки тафреъсиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар ҳаётда, оғзаки нутқимизда ҳам фаол ишлатилади. “Итдай чарчадим!” деб беихтиёр ташбеҳга мурожаат этамиз. Бозорда қовунфуруш харидорга: “Кепқолинг қовунга! Булар қовун эмас, нақ асал, асал!” дея ўзи билмаган тафреъ санъатини қўллайди…

      XIII-XX аср шоирлари ижодида айнан бир хил ўхшатишларнинг минг маротабадан ортиқ қўлланилгани, лабни истиорада “лаъл” тарзида минглаб маротаба айтилгани сир эмас. Бироқ адабий қонуният бунга қарши эмас. Чунки мумтоз адабиёт китобхони байт ва унинг мазмунини чақишга асосий эътиборни қаратади. XIV аср шоири Атойи лабни “лаъл” деса, XIX аср шоираси Дилшод Барно шогирди Анбар Отин ҳақида “лаъллаб” радифли ғазалини ёзаверади ва у ўқувчи кўнглига тегмайди. Атойи:

      Лаълиға жон берганим ғам тоғинда не фойда,

      Гарчи Шириндур, вале парвойи Фарҳод айламас.16

      Дилшод:

      Исминг Анбар, жисминг анбар, лоларухсан, лаъллаб,

      Сўзласанг кўрган ҳар одам айтур аҳсан, лаъллаб.17

      Мумтоз адабиётда анъанавийлик қонунияти ҳукмронлик қилади. Бу аввало шеър ва байт ҳақидаги тасаввур билан ҳам боғлиқ. Шеър – янги нозик фикр демакдирки, у бадиий бўёқдорликдан холи бўлмайди. Шеърдаги байтнинг ҳар бири мустақил бир музахона. Унинг ичига кириб ички ва ташқи тузилишини тамоша қилмоқ, маъно қирраларини мулоҳаза қилмоқ керак. Шунинг учун Алишер Навоийдай адабий даҳо шеъриятида китобхон “лаъл” истиорасига бир неча СКАЧАТЬ



<p>16</p>

Ҳаёт васфи, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1988, 359-бет.

<p>17</p>

Зебуннисо, Дилшод, Анбар Отинлар шеъриятидан, 1981, 15-бет.