Эй сияҳчашми хитои мурғи жонро бо ту унс
Ба-з сияҳчашмони дигар ҳамчу оҳу дил ба рам.
Ёд тутуб Мирзо ўқур эрди. Мавлоно бу иштин бағоят мубоҳи эрди.”6
Мазкур тазкиранинг саккизинчи мажлиси бутунлай Ҳусайн Бойқаро ижоди таҳлилига бағишланган. Бунда ҳам Алишер Навоий байтлар таҳлилига киришар экан, уларнинг мазмун теранлиги ва шакл латифлиги, нуктапардозлигига баҳо берганда бадиий санъатларнинг қўлланилишига алоҳида аҳамият беради:
“Син” ҳарфи: Васлидин маҳрумлуқ бобида манзурни кўрмак муяссар бўлмаса, анга назари тушгон ерни кўрмак орзу қилибдур. Бу нодир маънидур:
Бир нафас ул ойни кўрмак чун эмасдур дастрас,
Они кўрган ерни, ваҳ, бориб кўройин бир нафас.
Манзурнинг лаби табассумини ва ўзини қоналғон дегани ғунчаи хандон ва лолаи нўъмонға ташбеҳ қилибдур ва маъниси шеър саноеъдин “тажоҳил ул-ориф” услубида хуш воқеъ бўлубдур:
Айлади лаъли табассум, ғунчаи хандон эмас,
Доғини кўнглум қонатти, лолаи нуъмон эмас.”7
Алишер Навоий замон шоҳи ва шоири ижодига баҳо берар экан, бадииятдаги янгилик, ихтирокорликка алоҳида аҳамият беради:
“Айн” ҳарфи: Бу қофия ва радиф ҳазрат Султон Соҳибқироннинг ихтироидурким, ҳеч назм айтилмайдур ва ҳеч девонда битилмайдур:
Оҳким, ҳижрон ўтидин куйди жоним ўзга нав,
Ўртади офоқни ўтлуқ фиғоним ўзга нав.”8
Илми саноеъ ва ҳозирги замон адабиётшунослиги. VIII-X асрларда Мусулмон Уйғониш даврида шаклланган Балоғат илмининг етакчи қисми “Илми саноеъ” бўлиб, унинг тур таснифи ва бадиий санъатларнинг юздан ортиқ истилоҳи шаклланиб бўлган эди. Уйғуристондан Испаниягача чўзилган катта ҳудудда яратилган араб тилидаги филология энди шу ҳудудлардаги мамлакатлар адабиётига, адабиётшунослигига сингмай қолмади. Бу соҳада форс адабиётшунослари фаолроқ бўлди. Туркий адабиёт ижодкорлари, шоиру олимлари ҳам қисман араб филологиясидан ҳамда қисман форс адабиёти ва адабиётшунослиги тажрибаларидан бу илм асосларини эгаллашга муяссар бўлдилар.
Шўролар даврида рус адабиёти ва адабиётшунослиги ўзбеклар учун қандай етакчи ва ҳал қилувчи манба бўлган бўлса, X-XIV асрларда араб тили ва адабиёти, форс тили ва адабиёти ана шундай бошбулоқ эди.
Илми саноъга доир ёзилган арабий ва форсий манбаларнинг умумий саноғини чамалайдиган бўлсак, муболағасиз “ўнлаб” деган сўзни ишлатиш мумкин. Аммо бу ҳисоб маъносидаги кўп китоблар сафида улкан чўққилар каби яққол кўзга ташланадиганларини эслаб ўтиш ортиқчалик қилмаса керак: араб тилидаги китоблардан Абу Усмон Умар ал-Жоҳизнинг “Табъён ул-баён”, Наср бинни Ҳасаннинг “Маҳосин ал-калом”, форс-тожик адабиётшуносларидан Муҳаммад бинни Умар Родуёнийнинг “Таржумон ал-балоға” (XI аср), Рашиддидин Абубакр Муҳаммад бинни Муҳаммад бинни Абдужалил котиби Умари Балхий (Рашиддидин Ватвот)нинг СКАЧАТЬ
6
Ўша тазкира, 52-бет.
7
Алишер Навоий, МАТ, 13-жилд, 1997, 182-183-бетлар.
8
Алишер Навоий, МАТ, 13-жилд, “Фан” нашр., 1997, 184-бет.