Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 25

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ўринда ийҳом ва иттифоқ санъатлари матн мазмунини теран идрок этиш санъатлари эканликларини таъкидламоқ жоиздир. Чунки юқоридаги байтни қуйидагича нашр этган олим байт мазмунини тўғри идрок эта олган, деб бўлмайди:

      Висолинг лаззатидин маззалар топган ҳарифлар ҳам,

      Келиб ойлар, Муқимий, Янги Қўрғон ўлди бир менму?74

      Агар мазкур нашр талқинига ишонсак, байтдан соғлом мазмунни чиқариш имконсиздир. Нашрга тайёрловчи олим иттифоқ санъатидан воқиф бўлганида эди, байтни кўчиришда тахаллусдан воз кечиб, иттифоқ санъатига асосланган “муқими” (турғун) сўзини кичик ҳарф билан турдош от тарзида ёзган бўлар эди. Бундан шундай аччиқ хулоса чиқадики, иттифоқ санъатини билмаслик мумтоз шоир асарларини тўғри кўчириш имконини ҳам бермас экан.

      Ўзбек мумтоз адабиётида тахаллус иттифоқига кўпроқ мурожаат этган санъаткорлар Амирий, Мунис, Мужрим Обид, Фурқатдир. Ҳофиз Хоразмий, Ҳайдар Хоразмий, Лутфий, Атойи, Гадоий, Роқим, Муқимий, Нодим, Комил Хоразмий, Огаҳий, Аваз аҳён-аҳёнда иттифоқ санъатига мурожаат этадилар.

      Мумтоз поэтикада иттифоқ ҳақида сўз борганида асосан тахаллус иттифоқи назарда тутилади. Ҳозирги вақтда ҳам олимлар асосан шундай фикрда. Жумладан, адабиётшунос Ёқубжон Исҳоқов “Иттифоқ” номли мақоласида шу санъат ҳақидаги илк тадқиқотлар, санъатнинг моҳияти хусусида мақбул фикрлар айтган, яхши мисоллар келтирган, бироқ олим иттифоқ амалиёти ҳақида сўз юритганда шоир тахаллуси ва унинг луғавий маъноси талқини билангина чекланган.75 Ваҳоланки, бу санъатнинг амалиёт доираси адабиётда жуда кенгдир. Ититифоқ санъатини қуйидагича тасниф этиш мумкин:

      1. Тахаллусга тегишли иттифоқ санъати намуналари;

      2. Исми шарифга тегишли иттифоқ санъати намуналари;

      3. Адабий қаҳрамон исми шарифларига тегишли иттифоқ санъати намуналари;

      4. Китоб номлари билан боғлиқ иттифоқ санъати намуналари;

      5. Этимологик иттифоқ санъати намуналари.

      Тахаллусга тегишли иттифоқ санъати намуналари. Тилшунос олим Зиёдулла Ҳамидов иттифоқ санъатини шундай талқин этади: “Иттифоқ – мувофиқлаштириш. Ушбу санъатда шоир шеърда ўз номи ёки тахаллусини ниҳоятда чиройли кўринишда шундай ўринли ишлатадики, бунда ўқувчининг хаёлига бир пайтнинг ўзида ана шу сўзнинг ҳам истилоҳий, ҳам луғавий маъноси келади”.76

      Дарҳақиқат, иттифоқ санъатининг энг кўп намуналари асосан тахаллусга тегишли, дейиш мумкин. Унинг навлари кўп бўлса-да, энг мўл ҳосил берган нави тахаллус билан боғлиқ. Энг жозибали тахаллус иттифоқларини бир мумтоз адабиётимиздан, бир замонавий адабиётимиздан олиб моҳиятини ўрганишга уринамиз. Шермуҳаммад Муниснинг тахаллуси луғавий маъносига кўра “дўст, ўртоқ, улфат” тушунчаларини ифодалагани учун иттифоқ санъатини қўллашга жуда мосдир:

      Мен бўлиб ул ойга мунис, оҳким,

      Ул бориб ағёрға маънус ўлуб.77

      Муаллиф СКАЧАТЬ



<p>74</p>

Муқимий, Асарлар, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1974, 213-бет.

<p>75</p>

Қаранг: Ёқубжон Исҳоқов, Сўз санъати сўзлиги, “Зарқалам” нашр., 2006, 27-бет.

<p>76</p>

Зиёдулла Ҳамидов, Навоий бадиий санъатлари, ЎзМУ, Т., 2001, 51-бет.

<p>77</p>

Мунис, Сайланма, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1980, 92-бет.