Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 24

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ йўқ.

      Мумтоз адабиётда одатда маъшуқа оғзининг беҳад кичиклигини таъкидлаш мақсадида муболаға қилиб, оғзи йўқ эди, деб ҳам айтилаверади. Шу мисрадаги фикрни ҳам шундай тушунса бўлади. Демак, шоир лирик қаҳрамон севгилисининг оғзи йўғу, бели бор, демоқчи бўлган. Адабиётшунос Султонмурод Олим бу байтни шундай талқин қилади: “Бу ерда шоир ўзбек халқ эртакларининг “Бир бор эди, бир йўқ эди” деб бошланишидан усталик билан фойдаланиб, ёр бели ва оғзининг бир кўриниб бир кўринмай қоладиган даражада ингичка ва ё кичиклигини ифодалаган”.69

      Хуллас, ийҳоми зулвужуҳ санъати, кузатиб ўтганимиздек, ийҳомнинг кўп маъноли намунаси бўлиб, муаллиф маҳоратига кўра кўпмаънолилик гоҳ атоқли ва турдош отларда, гоҳ иборасимон бирикмаларда ҳам ифодаланиши мумкин.

      Иттифоқ санъати

      Иттифоқ санъати ҳақидаги энг мукаммал ва энг биринчи мақола навоийшунос олим Ёқубжон Исҳоқовнинг “Итфоқ санъати”70 мақоласи эди. Доцент Зиёдулла Ҳамидовнинг “Навоий бадиий санъатлари” (Ўзбекистон Миллий университети, 2001) рисоласида “Иттифоқ” истилоҳининг қисқача изоҳи берилган, холос. Поэтика соҳасида рисолалар ва мақолалар кўп бўлса-да, негадир кўпчилик бу санъатни четлаб ўтдилар. Иттифоқ санъатини тасниф этишга илк уриниш Ё.Исҳоқов мақоласида сезилади.

      Ўзбек мумтоз адабиёти поэтикасидаги маънавий шеър санъатларидан бирининг атамаси бўлган “Иттифоқ” сўзи асли арабча бўлиб, унинг луғавий маъноси қуйидагилардир:

      1. Ташқи сабабсиз ва кутилмаган бир ишнинг содир бўлиши, тасодиф.

      2. Ўзаро келишмоқ, фикрдош бўлмоқ, розилик, бирлик, бир кўнгиллик, бирлашмоқ.71

      Иттифоқ санъати деганда матндаги бир сўзнинг айни бир пайтнинг ўзида икки тушунча ифодасига мосдай келиб қолишини билмоқ керак. Бу адабий усулнинг ўзига хос хусусияти шундаки, икки тушунчага ҳам мувофиқдай бўлган сўзнинг луғавий маъноси асосий етакчи, иккинчи маъноси эслатувчи-кўмакчигинадир, унинг контекстга бевосита дахли бўлмайди. Ҳолбуки ийҳомда икки маънолилик аниқ ва шу икки маънолилик туфайли мисра мазмуни эркин икки хил талқин қилинаверар эди. Бу икки ҳодисанинг нечоғлик ўхшаш ва фарқли эканлигини билиш учун мисолларга мурожаат қилайлик. Тахаллус билан боғлиқ иттифоқ санъати намунасини Амирий ижодидан келтирамиз ва қайд этамизки, тахаллус иттифоқлари асосан шеър мақтаъида содир бўладиган ҳодисадир:

      Бор эрди кўнгул мулкини давлатли амири,

      Арзимни ўшал шоҳи жаҳондорима айтинг.72

      Байтнинг Амирийга тегишли эканлигини қайд этганимиз учун “амири” сўзи китобхонга Амирийни эслатса ажаб эмас. Матндаги “амири” сўзи иттифоқ санъати кўрсаткичидирки, биз бу сўзни матнда оддий амир, ҳукмрон шоҳ тарзида тасаввур этамиз. Буни “Амирий” тарзида тасаввур этиб бўлмайди, шундай бўлса эди, мисрада ийҳом ҳодисаси содир бўларди. Демак, матндаги “амири” сўзи Амирий тушунчасига нисбатан эслатувчигинадир…

      Иттифоқ санъати – бадиий асарда китоб номи, шоир тахаллуси, адабий қаҳрамон номини турдош от ҳолида, яъни луғавий маъносида келтириб, ўша китоб, ўша шоир ва ўша адабий қаҳрамонни эслатиш усулидир. СКАЧАТЬ



<p>69</p>

Ўзбек адабиёти, Мажмуа, 10-синф учун, “Ўқитувчи”, 1993, 19-бет.

<p>70</p>

Қаранг: “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали, 1971, № 3.

<p>71</p>

Фарҳанги забони тожики, 1-жилд, “СЭ” нашр., Москва, 1969, 510-бет.

<p>72</p>

Амирий, Девон, “Фан”, 1970, 130-бет.