Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 29

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тилининг сеҳрли кўпмаънолилиги фикрчан ўқувчини ийҳом ва иттифоқ санъатларидаги ифодаси билан лол қолдиради. Негаки бу санъатларни қўллаган шоирлар ижоди қадимдан қайнаётган халқ оғзаки ижоди булоғидан, ўз халқимиз ва қўшни халқлар адабиётидан баҳра олиб нуктапардозлик ва шеър оройиши билан назарга тушади.

      Адабиётда салафларга эргашиш ва ижодий мусобақа деган жараён ҳамишаликдир. Шунинг учун адабий анъана сифатида ийҳом ва иттифоқ санъатлари амал қилмоқда: тармоқланмоқда, бойимоқда, теранлашмоқда. Ҳар иккала санъат кўрсаткичлари мумтоз ва ҳозирги замон адабиётида тобора кўпайиб бормоқда ва янгиланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Бизнинг қисқа кузатишларимиздан ҳам бу санъатлар амалиётининг нечоғлик фаоллиги ва кўптармоқлилигини, сеҳрли кўпмаънолилик имкониятларининг чексизлигини бирмунча тасаввур этиш имкони бордир.

      Махласнома

      Саноеъ илмида махласнома санъати бор. Бунинг моҳияти шундаки, шоир ўз шеърларининг бири ёки бир нечтасида ўз тахаллуси мазмунини, имкони борича унинг сабабларини ҳам кашф этиб боради. Тахаллус аслида махлас сўзидан ясалган бўлиб, ҳар иккала сўз қадимда синоним сифатида қўлланилган. Кейинчалик унинг тахаллус шакли қўлланила бошлаган. Махлас сўзининг маъноси: халос топмоқ, қутулмоқ тушунчаларини ифодалайди. Бунинг сабаби, гўё тахаллус қўллаган киши ўз номидан “қутулган” бўлади.

      Алишер Навоий “Лисон ут-тайр” достонида: “Тахаллус – нозимнинг тамғосидур” деган эди. Дарҳақиқат, тахаллус олиш, уни қўллаш, оз ёки кўп тахаллус ишлатиш масаласи ҳам қизиқ. Чунки тахаллус нима учун асосий ҳолатларда исмдан бошқа қўйилади? Балки номдошлар (адаш)нинг кўплиги бунинг сабабидир? Ундай десак, тахаллусдошлар ҳам оз эмас-ку? Кўплаб Машраб, Навоий, Фоний ва Муқимийлар бор-ку?

      Янада диққатга сазовори, бир шоирнинг бир неча тахаллус олишидир. Масалан, Фаттоҳий Нишопурийнинг Туффоҳий, Себак, Хуморий ва Асрорий сингари беш тахаллуси бўлган. Ҳолбуки унинг ўз номи Яҳъё эди.

      Ўзбек мумтоз адабиётида тахаллус ва уни қўллаш масаласи алоҳида мавзу сифатида шаклланган. Маълумки, ўз исмини тахаллус ўрнида ишлатганлар нисбатан озчиликдир. Чунончи, Муҳаммад Солиҳни олайлик, Алишер Навоий Нурсаидбек ўғли Муҳаммад Солиҳ тахаллуси ҳақида сўз юритиб: “Номи муносабатила Солиҳ тахаллус қилур” дейди.

      Бироқ, асосан, тахаллус исмдан бошқа танланади ва кўпинча махсус анъанавий талабларга риоя қилинади. Масалан, ҳофизаси (хотираси) кучли шоир Ҳофиз Шерозий, хожалар авлодидан бўлган шайхулислом Подшоҳхожа ибни Абдулваҳҳобхожа – Хожа, навосиз улуснинг навобахши Алишер: Навоий, жанг-жадаллар моҳири, эпчил ва ботир Заҳириддин Муҳаммад Бобур (бабр-йўлбарс), демократик қарашда собит турган, “бошимга қилич келса ҳам ростини дейман” деган бир сўзли Муҳаммад Аминхожа – Муқимий, севгилиси висолига етолмаган Зокиржон – Фурқат тахаллуслари муҳокамаси масалага анча аниқликлар киритади.

      Фурқат асарлари орасида иккита махласнома шеър учради. Шоирнинг “Адашганман” радифли ғазали ва унга боғланган мухаммасида тахаллус олиш қонуниятлари ҳақида яхши фикрлар СКАЧАТЬ