Гул юзли ойим мени сўраб қолса
Мазмунида идрок этдик. Энди рубоийни қуйидаги ҳолатда ўқиб кўрайлик-чи, сўнгги мисра мазмуни нечук тус олар экан?
Ҳижронда, сабо, етти фалакка оҳим,
Гар ул сори борсанг, будурур дилхоҳим:
Ким, арзи дуо ниёз ила қилғайсен,
Гар сўрса мен хастани Гулрух моҳим.
Диққатимизни “Гулрух” сўзига қаратиб, уни атоқли от тарзида тасаввур этдик. Шунга кўра, рубоийнинг тўртинчи мисраси қуйидагича бўлади:
Гар сўрса мен хастани Гулрух моҳим.
“Гулрух моҳим” бирикмасини “ойдай Гулрухим”, “ойсиймо Гулрухим” шаклларида идрок этиш имкони бор. Маълумки, Гулрух бегим Бобурнинг суюкли хотинларидан бири бўлиб, шоирга бир неча ўғил-қизлар инъом этган ардоқли бека эдилар.
Сезиляптики, биринчи талқинда рубоийда ҳеч қандай таржимаи ҳоллик хусусияти йўқ эди. Рубобий қаҳрамон ўз севгилисига тонг ели орқали дуои салом йўллаган эди.
Иккинчи талқинимизда эса, энди мактуб йўлловчи ва мактуб олувчи кишилар аниқ: Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳ ўз жуфти ҳалоли – Гулрух бегимга тонг ели орқали дуои салом йўллади. Энди рубоийнинг учинчи талқинига назар ташлайлик:.
Ҳижронда, сабо, етти фалакка оҳим,
Гар ул сори борсанг, будурур дилхоҳим:
Ким, арзи дуо ниёз ила қилғайсен,
Гар сўрса мен хастани гулрух Моҳим.
Бу нусхага кўра рубоийнинг тўртинчи мисраси қуйидагича мазмун касб этади:
Гар сўрса мен хастани гулрух Моҳим.
Моҳим бегим Бобурнинг суюкли хотини, валиаҳд Муҳаммад Ҳумоюн мирзонинг онасидир. Шу маънода Бобурнинг дуои саломи бу кишига ҳам йўлланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Демак, иккинчи ва учинчи талқинларимиз рубоийга таржимаи ҳоллик хусусиятини юкламоқда.
Энди рубоийнинг тўртинчи хил ўқилишига эътибор берайлик:
Ҳижронда, сабо, етти фалакка оҳим,
Гар ул сори борсанг, будурур дилхоҳим:
Ким, арзи дуо ниёз ила қилғайсен,
Гар сўрса мен хастани Гулрух, Моҳим.
Кўряпмизки, мазкур талқинда Бобур дуои саломи иккала хотини Гулрух бегим ва Моҳим бегимларга йўлланмоқда.
Тахминимизча, Бобур Ҳиндистонни олиш учун жанг-жадаллар олиб бораётган кунларнинг бирида Кобулдаги аҳли оиласига мактуб йўллаган ва одатича, хатга рубоий илова қилган.
Мулоҳаза қилинса, тўрттала талқиндан бирортасини рад этиб бўлмайди. Тўғри, нисбатан аниқроғини танлаш керак бўлганда биз тўртинчисида тўхтаган бўлардик. Бироқ бу тўхталиш ҳам шартлидир. Бобур кимга ёзганини унинг ўзи ва аҳли байт (хонадон аъзолари)гина аниқ биладилар, холос. Биз учун муҳими – Бобур рубоийсининг санъатпардозлиги, кўп маънолилигидир. Кузатганимиздек, ижодкор шоҳ ийҳоми зулвужуҳ санъатини СКАЧАТЬ