Бадиият жозибаси. Эркин Рахмонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бадиият жозибаси - Эркин Рахмонов страница 26

Название: Бадиият жозибаси

Автор: Эркин Рахмонов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ донишда олам ичра алам.

      Ушбу мисралардан гап шоир Огаҳий ҳақида кетаётганини аниқ ҳис этиш мумкин.

      в) бошқа шоир ёки адиб асарининг бирор эпизодида берилган бўлиши мумкин.Чунончи, Юнус Юсуповнинг Аваз ҳақидаги очеркида устоз шоирлар Мунис ва Огаҳий тахаллусларига тегишли иттифоқ санъати ишлатилгани кузатилади:

      “1919 йиллар… Авазнинг боши ёстиқда, у ҳолдан тойган, чарчаган, сўлғин, оғир касаллик унинг жонига чанг солмоқда. Ана шундай кунларнинг бири эди. Эшикдан навқирон, иссиқ табассумли, энди ўн тўртдан ўн бешга қадам қўйган бир йигит кирди-ю, Аваз ҳурматига икки букилиб салом берганча тик турди. Тавозеда турган йигитга кўзи тушган шоир ўз аҳволининг оғирлигига қарамасдан бошини ёстиқдан жадал кўтариб:

      – Кел, кел, умидим кел, устодимнинг жигарбанди кел, ҳамкасабам кел, мунисим, огаҳим кел, – дея йигитни бағрига босди ва уни узоқ вақт қўйиб юбормай турди”.80

      Кўриняптики, баъзи санъаткорлар бадиий асарда бирор хислат ёки фазилатни зикр этиш бобида шоирлар исми ва тахаллусларининг луғавий маъноларидан фойдаланадилар ва бу иттифоқ санъати зуҳури сифатида намоён бўлади. Юқоридаги адабий парчада шоир Аваз Ўтар ўғлининг ҳузурига Ота Маҳзум Муҳаммад Латиф ўғли Партавнинг боргани ва устоз шоир томонидан алқаниши акс этган. Аваз уни мунисим, огаҳим деганда аввало унинг дўст ва шоир аҳволидан огоҳлигини, воқифлигини уқдириб, айни пайтда Партавни Мунис ва Огаҳий каби ижодий истиқбол эгаси бўлишига ундамоқда.

      Тахаллусга тегишли иттифоқ санъатининг иккинчиси: уларнинг миқдорига кўра таснифи ҳам икки хил бўлади:

      а) бир тахаллус иттифоқи:

      Ибрат олмай бизга ҳар ким кулсалар,

      Бул сабабдин доғдурмиз уч киши.81

      Биз бу байтни Исҳоқхон Ибратнинг “Ҳикояти уч киши” шеъридан келтирдик. Муаллиф худди юқоридаги мисоллардагидек иттифоқ санъатини шунчалик хаспўшлаганки, китобхон ёдига “Ибрат” сўзининг тахаллус эканлиги дафъатан тушмаслиги ҳам мумкин.

      б) икки тахаллус иттифоқи. Бу ҳам икки хил бўлади. Биринчи хилида бир шоирнинг икки тахаллуси ҳам тахаллус иттифоқи тарзида қўлланилиши мумкин. Бунга икки тахалласли шоир Мужрим Обид айниқса жуда мос келади. Қўш тахаллус иттифоқи қуйидагидек алоҳида мисраларда учрайди:

      На бир мужрим бўлиб аҳли жаҳон олдига йўл топдим,

      На бир обид экан деб ҳам жаҳонға эътиборим йўқ.82

      Ёндош ҳолатларда ҳам тахаллус иттифоқи ҳодисаси кузатилади:

      Илоҳи обиду мужрим санинг алтофинга рожи,

      Нетарсан номаси ёзилиб келса қаро, Мужрим? (Мужрим Обид, 50-бет).

      Иккинчи хилида шоир тахаллусининг иттифоқи одатда мухаммас ва мусаддасларда кўринади. Чунки ғазал мақтаъи олдидан халаф салаф шеърига уч ёки тўрт мисра қўшар экан, салаф шеърида иттифоқ санъати ишлатилган бўлса, халаф ҳам ўз тахаллусини иттифоқ усулига келтиришга ҳаракат қилади. Жунайдулла Ҳозиқ шеърига Содиқ Мунший мухаммасининг сўнгги банди:

      Манам ғам дашти ичра зору ҳайрон, вомиқе топилмасму,

СКАЧАТЬ



<p>80</p>

Юнус Юсупов, Хоразм шоирлари, Т., 1967, 124-бет.

<p>81</p>

Ибрат. Ажзий. Сўфизода, Танланган асарлар, “Маънавият” нашр., 1999, 54-бет.

<p>82</p>

Мужрим Обид, Ғазаллар, ДБАН, Т., 1960, 42-бет.