Гадоий: Сўрайин дедим лабингдинким: “Ноғу тўктунг қоним?”
Ғамзанг айтур: “Сўрса бўлмас, андин эрур чун сағир”.26
Лутфий: Сўрдум лабингдин: “Юз бало жонимға солғон санмусан?”
Секради олингда қошинг, яъни: “Ул иш қилғучи ман!”27
Навоий: Бовужудиким адам бўлдум ғамидин қайғуруб,
Ҳеч оғзининг сўроғин лаълидин топмон сўруб.28
Бобур: Лабинг бағримни қон қилди, кўзумдин қон равон қилид,
Нега ҳолим ёмон қилди, мен ондин бир сўрорим бор.29
Огаҳий: Мени бемор ўлар ҳолатға етканда ики лаълин,
Сўруб билдим аларнинг бири шаккар, бири кавсардур.30
Фурқат: Лабинг ширинлигидин нуктае пинҳон эди, сўрдум,
Табассум қилдингу бу сирни изҳор айладинг, қўйдинг.31
Ушбу анъанавий ийҳом кўрсаткичи Мавлоно Лутфийга шу даражада ёққанки, ўнга яқин байтларда бу ийҳомни такрорлашни шундай буюк шоир маъқул топган:
Шакардур ул оғиз ё писта, билмон,
Дудоғингдин эмастур айб сўрмоқ.32
Ёки:
Ақиқингни сўрайин десам, айтур:
“Ямон андишалиқни фикрина боқ!” (Лутфий, 114).
Сезиляптики, бир ғазалнинг ўзида икки маротаба мазкур ийҳомга мурожаат этилган. Шунингдек:
Хаста кўнглумға шифо эрди лабинг бир сўрмоғи,
Бир ани сўрдурмадинг, эй ирни уннобим манинг. (Лутфий, 130).
Ушбу байтдаги санъаткорона усулнинг диққатга сазовор нуқтаси шундаки, шоир олдинги намуналарда бир ғазалнинг икки байтида “сўрмоқ” сўзидан ийҳом кузатган бўлса, бу ерда – бир байтнинг ўзида икки маротаба “сўрмоқ” сўзидан ийҳом санъати ярата олган. Бу ҳодисага қизиққанлар, ушбу “сўрмоқ” сўзи билан яратилган ийҳом намуналарини Мавлоно Лутфийнинг “Сенсан севарим” тўпламининг 138, 148, 156, 161, 174, 175, 198, 224, 261, 305-бетларидан бошқа мисолларни ўқиб олишлари мумкин…
Замонавий адабий анъаналарга кўра, бир сўздан шоир ийҳом яратса-ю, ундан такрор фойдаланса балки маъқул бўлмас. Чунки юқорида келтирилган саккиз муаллиф байтларининг ва Мавлоно Лутфийнинг ўзидан келтирилган байтларнинг ҳар бири ўз оригиналлиги, ўзгача таъсирчанлиги билан ўқувчини ром этади.
Биргина “сўрмоқ” сўзининг ийҳом яратувчилик хизматидан олти аср давомида ўнлаб шоирларнинг фойдаланишлари, яъни такроран мурожаатлари ва бир шоирнинг ўнлаб маротаба такрорлаши ҳам мумтоз адабиётимизда анъананинг нечоғлик улуғвор бир услубий йўналиш эканлигини яққол кўрсатиб туради.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, шоирларнинг интуитив заколари салаф асарларидаги санъатларни, айниқса, ийҳом сўз ўйинини жуда тез пайқашади ва ўз ижодларида улардан фойдаланиш пайидан бўлишади. Чунончи, Хоразмий ўз “Муҳаббатнома”сида СКАЧАТЬ
25
Ҳаёт васфи, Ғафур ғулом номидаги АСН, 1988, 18-бет.
26
Ҳаёт васфи, Ғафур ғулом номидаги АСН, 1988, 529-бет.
27
Лутфий, Сенсан севарим, Ғафур Ғулом номидаги АСН, 1987, 174-бет.
28
Алишер Навоий, МАТ, 3-жилд, “Фан”, 1988, 64-бет.
29
Бобур, Девон, “Фан”, 1994, 25-бет.
30
Огаҳий, Асарлар, 6 жилдлик, 1-жилд, Ғафур Ғулом номидаги АСН, 1971, 185-бет.
31
Фурқат, Танланган асарлар, Ғафур Ғулом номидаги АСН, 1975, 58-бет.
32
Лутфий, Сенсан севарим, Ғафур Ғулом номидаги АСН, 1987, 114-бет.