Хаёли тўқтамиш андин кўнгул саройинда.20
Иккинчи ўқиш:
Хаёли Тўқтамиш андин кўнгул Саройинда.
Мазкур ҳолатда китобхон “Тўқтамиш”ни Тўхтамишхон исми сифатида тасаввур этади. Чунки китобхон иккинчи ўқишда Сарой шаҳрини ҳам “ижод” қилдики, бу Мавлоно Лутфийнинг ўзбек тили имкониятларининг нечоғлик билимдони эканлигининг ажойиб исботидир.
Лутфий юқоридаги ҳодисанинг тескариси: атоқли отдан бошқа сўз ясаш намунасини талаффузни ўзгартириш – халқ ижодига хос усулда ийҳом санъатини яратиш тажрибасини ҳам амалга оширгани диққатга сазовордир:
Ақиқ эрнинг қошида нозук эрмас,
Не яхшилик бор ул асли Яманда? (Лутфий, 224-бет).
Иккинчи хил ўқиш:
Не яхшилик бор ул асли ёмонда?
Мавлоно Лутфийнинг анъанавий ийҳомга бунчалик янги хусусиятлар юқтириб, ийҳомнинг янги-янги навларини яратиши унинг ижодкор сифатида жасорати намунасидир. Мавлоно Лутфий ўз ижодий топилдиғини – анъанага айлантиришга ҳам мойил ижодкордир. “Яманда” ва “ёмонда” сўзлари асосида ийҳом яратишда шоир қуйидаги байтида такрорлаб анъанага айлантиришга замин ҳозирлайди:
Сочтим ҳаваси лаълида чун ёш ақиқин,
Кўзумга боқиб, дедики: “Ҳоли Яман ўлди”.21
Иккинчи хил ийҳомли ўқиш:
Кўзумга боқиб, дедики: “Ҳоли ёмон ўлди”.
Ёзма адабиётда кўп маънолилик яратувчи энг нозик бадиий санъат ийҳомдир. Даҳо шоиримиз Алишер Навоий бежиз қайд этмагандирки:
Агар хосса маъни гар ийҳом эрур,
Анинг кунда юз байти ҳалвом эрур.22
“Хосса маъни” – нозик, юксак маъно деб улуғланган бу бадиий санъат мумтоз адабиётимизнинг кўп асрлик тарихида анча қадимга бориб тақалади. Бироқ Мавлоно Лутфийгача ийҳомга мўлжалланган сўзлар миқдори анча оз бўлиб, уларнинг таснифи адабиётшуносликда қилинмаганидек, бу санъатда анъанавийлик кучлироқ ҳукм сурганки, буни Аҳмад Торозийнинг “Фунун ал-балоға” китобида ийҳомга келтирилган мисоллардан ҳам аниқ тасаввур этиш мумкин:
“Мисоли дигар:
Бўлди лабинг орзусида бемор Торозий,
Сен лутф қилиб, бир они сўрдурмадинг, эй дўст.
Мисоли дигар. Саккокий айтур:
Санубароки, сенинг бор лабингда мунча ҳавас,
Ким они сўрса балодин топор жаҳонда халос.
Мисоли дигар. Амир Саййид Насимий айтур:
Дудоғинг оби ҳайвондур, мен они сўрмишам Хизре,
Ва лекин оби ҳайвони қачон идрок айлар ҳайвон”23
Шунча тизилган байтларда Торозийнинг ўз байтида ҳам ийҳом кўрсаткичи “сўрмоқ” ва “сўрамоқ” маъноларидаги “сўрмоқ” сўзи эканлиги ийҳомчиликда анъанавийликнинг СКАЧАТЬ
20
Лутфий, Сенсан севарим, Ғафур Ғулом номидаги АСН, Т., 1987, 20-бет.
21
Лутфий, Сенсан севарим, Ғафур Ғулом номидаги АСН, Т., 1987, 297-бет.
22
Алишер Навоий, Асарлар, 15 жилдлик, 1-жилд, Ғафур Ғулом номидаги АСН, Т., 1963, 469-бет.
23
Аҳмад Торозий, Фунун ал-балоға, “Хазина” Ўзадабийнашр, Т., 1996, 99-бет.