Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 15

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ келиш учун қобонга олиб борганман… Ёдимда… Отамнинг ўлигини олиб келишганини эслайман, унинг устида онам тўқиган свитер бор эди. Отамни пулемётдан ёки автоматдан отишган бўлса керак, қонли бўлакчалар ўша свитеридан чиқиб турарди. У уйимиздаги ягона каравотда ётарди, уни ётқизадиган бошқа нарсамиз йўқ эди. Кейин уни уйимизнинг ёнгинасига дафн этдик. Ери юмшоқ эмас, оғир лой эди. Лавлаги учун олинган жўяк. Теварак-атрофда жанг кетарди… Кўчада одамлар ва отларнинг ўликлари ётарди…

      Буларнинг бари мен учун ман этилган хотиралар эди ва улар ҳақида ҳеч кимга овоз чиқариб ҳикоя қилмаганман…

      Ўшанда ўлимни ҳам худди туғилиш каби қабул қилганман. Сигирнинг ичидан бузоқ чиқаётганида ичимда деярли бир хил ҳиссиётни туйганман. Мушукчалар туғилганида ҳам. Бута ортидаги аёл ўзини ўлдираётганда ҳам… Негадир менга буларнинг ҳаммаси бир хилдек туюлган. Туғилиш ва ўлим…

      Болалигимдан ҳовлимизда чўчқани чавоқлаганда тараладиган ҳидни эслайман… Менга бармоғингиз тегса кифоя, ўша ёққа қулаб тушаман. Ўша даҳшатли тушга… Ваҳимага… Учаман…

      Яна аёллар биз кичкинтойларни ҳаммомга бирга олиб боришганини эслайман. Ҳамма аёллар, жумладан, онамнинг ҳам бачадони пастга тушиб қолган (биз буни тушуниб қолгандик), улар мато билан боғлаб қўйишарди. Буни кўрганман… Оғир меҳнатдан бачадонлар ташқарига осилиб чиқарди. Эркаклар йўқ, уларни жанггоҳда, партизанликда ўлдириб бўлишган, отлар ҳам йўқ эди, аёллар омочни ўзларига боғлаб, далани шудгор қилишарди. Ўз томорқаларини ҳам, колхоз ерларини ҳам шу алпозда шудгор қиларди. Улғайиб, аёл билан яқинлик қилганимда, ўша пайтларни эсладим… Ҳаммомда кўрганим – ўша чиқиб кетган бачадонларни…

      Унутишни истадим. Ҳаммасини унутишим керак… Унутдим… Энг даҳшатли нарсаларни аллақачон бошдан кечириб бўлдим, деб ўйлардим… Бу – уруш. Ва мен ҳимояланганман, энди муҳофазаланганман. У ерда… Ўшанда… бошдан кечирганларим… ўз билганларим билан ҳимояланганман… Аммо…

      Чернобиль зонасига бордим… У ерда кўп марта бўлганман… Ва у ерда чорасизлигимни тушундим. Тушуна олмайман… Ўзимнинг шу чорасизлигимдан вайрон бўламан. Ҳаммаси ўзгариб кетган дунёни таний олмаётганимдан… Ҳатто ёвузлик ҳам бошқача.

      Ўтмишим энди мени ҳимоя қила олмаяпти… Тинчлантира олмаяпти… Унда жавоблар йўқ… Авваллари улар ҳамиша бор эди, бугун йўқ. Мени ўтмиш эмас, келажак вайрон қилмоқда. (Хаёлга чўмади.)

      Одамлар нима учун эслашади? Менинг саволим… Бироқ сиз билан суҳбатлашиб, нималарнидир сўз билан айтдим… Ниманидир англадим… Энди ёлғиз эмасман. Бошқалар-чи?

С. Пётр, руҳшунос

      Тириклар билан ҳам, ўликлар билан ҳам суҳбатлашиш мумкинлиги тўғрисида монолог

      Кечаси ҳовлимизга бўри кирди… Деразадан ичкарига қаради – кўзлари ёнганча туриб қолди. Бамисли икки чироқдек…

      Мен ҳаммасига кўникканман. Одамлар бу ердан кетганига етти йил бўлди, шундан буён ёлғиз ўзим яшайман… Кечаси то тонг ёришгунча СКАЧАТЬ