Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 14

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ “ўзимизники-бегона”… Заҳарли булутлари тўртинчи куниёқ Африка ва Хитой узра сузиб юрган Чернобилдан кейин яқин ва узоқнинг маъноси қолдими? Замин жуда кичкина экани аён бўлди-ку, бу энди Колумб замонидаги курраи замин эмас. Унинг поёни бор. Энди бизда маконнинг бошқача сезгиси пайдо бўлди. Биз хонавайрон бўлган маконда яшаяпмиз. Яна… Охирги юз йилликда инсон аввалгидан узоқроқ яшай бошлади, аммо одам умри еримизга жойлашиб олган радионуклидлар ҳаёти олдида барибир жуда оз ва қисқа. Уларнинг аксарияти минг йиллар яшайди. Биз бу олисликка ҳатто назар ташлай олмаймиз! Уларнинг ёнида вақтни бошқача ҳис этасан. Буларнинг бари – Чернобиль. Унинг излари. Ўтмиш, фантастика ва илмга муносабатимизда ҳам худди шу ҳолат содир бўлмоқда… Ўтмиш ожиз бўлиб чиқди, илмдан эса фақат нодонлигимиз ҳақидаги билим қолди, холос. Туйғуларимизда қайта қурилиш кечмоқда… Энди шифокор ўлаётган инсоннинг хотинига одатий тасалли ўрнига: “Яқин келишингиз мумкин эмас! Ўпишингизга қўймаймиз! Силашингиз тақиқланади! Бу энди севикли инсонингиз эмас, радиоактив қолдиқлардан тозаланадиган объект”, – дейди. Шу ерга келганда Шекспир ҳам ортга чекинади. Буюк Данте ҳам. Масала шунда: яқин бориш керакми ёки бормаслик? Ўпиш керакми, ўпмаслик? Қаҳрамонларимдан бири (айни ўша пайтда ҳомиладор бўлган аёл) эрига яқин келади ва ўпади, уни ўлгунича ёлғиз қолдирмайди. Бу иши учун эса у ўз соғлиғи ва жажжи фарзандларининг ҳаёти билан бадал тўлайди. Хўш, қандай қилиб муҳаббат ва ўлимдан бирини танлаш мумкин? Ўтмиш ва ўзининг нотаниш бугунидан бирини-чи? Ўлаётган эри ва фарзандларининг ёнида ўтирмаган рафиқалар ҳамда оналарни қоралашга кимда жасорат бор? Радиоактив объектлар ёнида… Уларнинг дунёсида муҳаббат ҳам ўзгарди. Ўлим ҳам.

      Биздан бошқа ҳамма нарса ўзгарди.

      – Ҳодиса тарихга айланиши учун ҳеч бўлмаганда эллик йил ўтиши керак. Бу ерда эса қайноқ изларни босиб боришга тўғри келади…

      – Зона… Алоҳида дунё… Заминнинг қолган барча қисмидан бошқача… Аввал уни фантастлар ўйлаб топишди, аммо реал ҳаёт олдида адабиёт ортга чекинди. Биз Чехов қаҳрамонлари сингари инсоннинг юз йилдан кейин ажойиб бўлишига ишона олмаймиз! Ва ҳаёт гўзал бўлишига!!! Биз бу келажакни йўқотдик. Юз йилдан сўнг Сталиннинг ГУЛАГи, Освенцим… Чернобиль ўтмишга айланади… Ва Нью-Йоркдаги сентябрь ҳам… Буларнинг бари қандай қилиб бир авлод ҳаётига суқилиб киргани ва жойлаша олганини тушуниш қийин. Масалан, саксон уч ёшли отамнинг ҳаётига кирди-ку? Наҳотки инсон яшаб қолди?!

      Тақдир – бир инсон ҳаёти, тарих – ҳаммамизнинг ҳаётимиз. Мен тарихни шундай ҳикоя қилмоқчиман, токи тақдирни ҳам кўздан қочирмайлик… Бир инсон тақдирини…

      – Чернобилда энг кўп эсланадигани – “ҳаммасидан кейинги” ҳаёт: инсонсиз буюмлар, одамсиз манзаралар. Ҳеч қаёққа олиб бормайдиган йўл, охири йўқ симлар. Йўқ, ўйлаб қоласиз, бу нима – ўтмишми ёки келажак?

      – Гоҳида шундай туюлади: назаримда, келажакни ёзаётгандекман…

      1

      Ўликлар СКАЧАТЬ