СКАЧАТЬ
реалликка томон сакрадик ва бу реаллик нафақат билимларимиздан, балки тасаввуримиздан ҳам юқорида экан. Замонлар орасидаги алоқа узилди… Дафъатан ўтмиш чорасиз бўлиб қолди, унда суянса бўладиган нарса қолмади, инсониятнинг ҳар ерда ҳозиру нозир (худди ишонганимиздек) жамланмасида бу эшикни очадиган калит топилмади. Мен ўша кунларда “кўрганим ва ҳис этганимни баён қилиш учун сўз топа олмаяпман”, “аввал ҳеч ким менга бунақа ходисани ҳикоя қилиб бермаганди”, “бирон-бир китобчада бу ҳақда ўқимаганман ва бирор кинода буни кўрмаганман”, деган гапларни кўп эшитдим. Ҳалокат юз берган пайт ва у ҳақида гапира бошлашган вақт оралиғида сукутли танаффус бўлди. Гунглик палласи… Бу ҳамманинг эсида қолди… Қаердадир юқорида қандайдир қарорлар қабул қилишди, махфий кўрсатмалар тайёрлашди, вертолётларни самога чиқаришди, кўплаб техникаларни ҳаракатлантиришди, пастда эса, хабарларни кутдилар ва қўрқдилар, миш-мишлар билан яшадилар, аммо ҳамма асосий нарса – аслида нима юз бергани ҳақида индамай жим турарди. Янги туйғулар учун сўз тополмадилар ва янги сўзлар учун ҳиссиётлар етмади, ҳали фикрни ифода қила олишмасди, аммо аста-секин янгича ўйлаш муҳитига кира бошлашди – бугунги аҳволимизни шундай тавсифлаш мумкин. Шунчаки фактларнинг ўзи етмаётганди, фактнинг ортини ҳам кўриш, юз бераётган ходисанинг маъносини, моҳиятини билиш истаги бор эди. Руҳий ларзага тушиш эффекти юз кўрсатаётганди. Ва мен ана шу ларзага тушган инсонни излаётгандим… У янгича матнларни сўзларди… Овозлар гоҳида гўё туш ёки алаҳсираш орасидан, бошқа бир ёндош оламдан йўл топиб чиқаётгандай эди. Чернобилнинг ёнида ҳамма фалсафа сўқий бошлади. Файласуфга айланишди. Ибодатхоналар яна одамга тўла бошлади… Тақводорлар ва яқингача даҳрий бўлганларга… Улар физика ва математика бера олмайдиган жавобларни излашарди. Уч ўлчамли дунё ортга чекинди ва энди мен материализмнинг Библияси билан қасам ичадиган жасурларни учратмай қўйдим. Чексизлик ёрқин чақноғини чақди. Маданият ва анъаналарнинг таниш изидан чиқиб қолган файласуф ва ёзувчилар сукутга чўмдилар.
Ҳалокатнинг дастлабки кунларида олимлар, мансабдорлар ва катта погонли ҳарбийлар билан эмас, оддий деҳқонлар билан суҳбатлашиш қизиқроқ эди. Бу одамлар Толстой ва Достоевскийсиз, интернетсиз яшаётганди, бироқ уларнинг онги қандайдир тарзда дунёнинг янги манзарасини ўзига жойлаганди. Ва бу онг вайрон бўлмади. Ҳойнаҳой, биз Хиросимадаги каби ҳарбий атом вазиятига бардош бера олардик, аслида шунга тайёрланардик. Аммо ҳалокат ҳарбий ядро объектида юз бермади, биз эса ўз даврининг одамлари эдик ва бизга ўргатишгани каби совет атом станциялари дунёдаги энг ишончли объектлар эканига, уларни ҳатто Қизил майдонда ҳам қуриш мумкинлигига ишонардик. Ҳарбий атом – Хиросима ва Нагасаки, тинч атом эса ҳар бир хонадондаги электр чироқлари. Ҳарбий ва тинч атом эгизаклар эканини… шериклигини ҳали ҳеч ким фаҳмламаганди. Бизнинг ақлимиз кирди, бутун дунё ақлини йиғди, фақат Чернобилдан кейингина. Бугун
СКАЧАТЬ