Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 19

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ шивирлайди: “Дада, яшашни истайман, ҳали кичкинаман-ку”. Уни бола, ҳали ҳеч нарсани тушунмайди, деб ўйлардим… У эса болалар боғчасидаги энагани ёки ошхонасидаги ошпазни оқ халатда кўрса, жазавага тушарди: “Касалхонага боришни истамайман! Ўлишни хоҳламайман!” Оқ рангни кўрса, чидай олмасди. Ҳатто янги уйимиздаги оқ пардаларни ҳам алмаштирдик.

      Сиз бир вақтнинг ўзида сочи калга олинган еттита қизчани тасаввур қила оласизми? Улар битта палатада еттита эди… Йўқ, етарли! Гапимни тугатаман! Ҳикоя қилиб берарканман, юрагим бир туйғу пайдо бўлганини шипшитяпти – сен сотқинлик қиляпсан. Чунки уни бегона сифатида тавсифлашим керак… Унинг азобларини… Хотиним касалхонадан келгач, чидай олмади: “Бунақа азоблардан кўра, ўлгани яхшийди. Ё уни бу аҳволда кўрмаслик учун, қанийди, ўзим ўлсам…” Йўқ, етади! Бас қиламан! Гапирадиган аҳволда эмасман. Йўқ!

      Қизимни ҳам эшикка ётқиздик… Қачондир отамнинг жасади ётган ўша эшикка. То кичкина тобутчани олиб келгунларича… Тобут кичкина эди, каттароқ қўғирчоқни соладиган қутичага ўхшарди. Қутичадай…

      Мен гувоҳлик беришни истайман – қизим Чернобиль туфайли ўлди. Биздан эса жим ўтиришимизни хоҳлашяпти. Эмишки, ҳали фан буни тасдиқламаган, маълумотлар базаси йўқ. Юз йиллаб кутиш керак. Лекин менинг инсон сифатидаги ҳаётим… Умрим бундан оз-ку!.. Бунча вақт кутиб тура олмайман. Ёзиб олинг… Ҳеч бўлмаса, сиз ёзинг: қизимнинг исми Катя эди… Катюшенька… Етти ёшида ўлди…

Николай Фомич Калугин, ота

      Бир қишлоқнинг бирга йиғлаб, бирга овқатланиш учун руҳларни самодан чақиришлари ҳақида монолог

      Гомель вилояти Наровлянск тумани Белий берег қишлоғи.

      Анна Павловна Артюшенко, Ева Адамовна Артюшенко, Василий Николаевич Артюшенко, Софья Николаевна Мороз, Надежда Борисовна Николаенко, Александр Фёдорович Николаенко, Михаил Мартинович Лис ҳикоя қилади.

      ─ Меҳмонлар, бизникига… Яхшилар… Келишингиздан бирон белги йўқ эди. Гоҳида кафт қичишади – кимнидир учратасан. Бугун эса бундай ишора бўлмади. Фақат битта булбул туни билан сайраб чиқди – кундузи офтоб чиқади. Вой! Кампирларимиз бир зумда етиб келишади. Ана, Надя учиб келяпти…

      ─ Ҳаммасини бошдан кечирдик, чидадик…

      ─ Вой, эслашни ҳам истамайман. Қўрқаман. Бизни ҳайдаб солишди, аскарлар қувлашди. Ҳарбий техника етиб келди. Ўзиюрар машиналар. Битта кекса чол… ётганди. Ўлаётганди. Қаёққа боради? “Мана, ҳозир тураман-да, – йиғлади у, – гўримга бораман. Ўз оёғим билан”. Бизга уйларимиз учун нима тўлашди? Нима? Қаранглар, бу ер нақадар гўзал! Бу гўзалликни пулга чақиб бўладими? Оромгоҳ-ку бу ер!

      ─ Самолётлар, вертолётлар – шовқин-сурон.

      Шатакли “КамАЗ” машиналари… Аскарлар. Эвоҳ, ўйлайман, уруш бошланган. Хитойликлар ёки америкаликлар билан уруш бошланган.

      ─ Чолим колхоз мажлисидан келди ва “Эртага бизни кўчиришаркан”, деди. Мен эса: “Картошкамиз нима бўлади? Ҳали ковлаб олмадик”, дебман. Қўшнимиз эшикни СКАЧАТЬ