Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 12

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ узиш керакмас, ерга ўтириш мумкин эмас, булоқдан сув ичиб бўлмайди. Кечга яқин бир ҳолатни кузатдим, молбоқарлар чарчаган сигирлар подасини сув ичиш учун дарёга ҳай дадилар, бироқ сигирлар сувга яқин келиб, дарҳол ортга қайтди. Улар қандайдир хавфни сезишди. Менга айтиб беришларича, мушуклар ўлик сичқонларни емай қўйибди, ўлик жониворлар ҳамма ерда: далаларда, ҳовлиларда сочилиб ётарди. Ўлим ҳамма томонда биқиниб кутарди, бироқ бу қанақадир бошқача ўлим эди. Янгича ниқобдаги. Нотаниш қиёфадаги ўлим. У инсонни тўсатдан ғафлатда қолдирарди, чунки одам бунга тайёр эмасди. Биологик тур ўлароқ, унинг кўриш, эшитиш, ушлашга созланган бутун табиий воситалари иш бермасди. Уларнинг ҳеч биридан фойда йўқ: кўзлар, қулоқлар, бармоқлар энди иш бермас, чунки радиация кўзга кўринмасди, унинг ҳиди ҳам, овози ҳам йўқ эди. У вужудсиз эди. Биз бир умр уруш қилдик ёки урушга тайёрландик, у ҳақда анча нарса билардик, лекин тўсатдан душманнинг тимсоли ўзгарди. Бошқача душман пайдо бўлди… Душманлар… Ўрилган майсалар ўлдирарди. Тутилган балиқлар, овланган илвасин қотил бўлиб чиқарди. Олма заҳарларди… Атрофимиздаги аввал мулойим ва дўстона бўлган ҳамма нарса энди қўрқув ҳамда ваҳшат соларди. Эвакуация қилинаётган ва бир умрга кетаётганини ҳали билмаган кекса одамлар осмонга қарашарди: “Офтоб чарақлаяпти… Тутун ҳам, газ ҳам йўқ. Отишма йўқ. Шу ҳам уруш бўлдими? Лекин қочқинларга айланишимиз керак…” Таниш… нотаниш… олам.

      Қаерда эканимизни қандай англаймиз? Бизга нима бўляпти? Шу ерда… айни пайтда… кимдан сўрашни билмайсан…

      Зона ва унинг атрофида… сон-саноқсиз ҳарбий техника ҳайратга соларди. Янги автомат қуролларни кўтарган аскарлар… тўлиқ жанговар аслаҳалари билан шахдам қадам ташларди. Негадир ёдимда кўпроқ вертолётлар ва бронетранспортёрлар4 эмас, шу автоматлар қолган… Қурол… Зонадаги қурол тутган одам… У бу ерда кимни отади ва кимни кимдан ҳимоя қилади? Физикадан ҳимоя қиладими… Кўзга кўринмас зарраларданми… Ўлим “юққан” ерни ёки дарахтларни отиб ташлайдими? Станциянинг ўзида Давлат хавфсизлик қўмитаси ишларди. Жосуслар ва қўпорувчиларни излашарди, ҳалокат – ғарблик махсус хизмат вакилларининг социализм лагерига зарар етказиш учун режалаган акцияси, деган миш-мишлар юрарди. Эҳтиёткор бўлиш лозим эди.

      Бу – уруш манзараси… Мазкур уруш маданияти кўз ўнгимда қулади. Биз бир хира дунёга кирдик, бу ерда ёвузлик ҳеч қанақа тушунтириш бермайди, ўзини ошкор қилмайди ва қонунларни тан олмайди.

      Мен чернобилгача мавжуд бўлган одам қандай қилиб чернобилдан кейинги одамга айланганини кўрдим.

      ─ Бир марта эмас… Ва бу ерда ўйлашга арзигулик нарсалар бор… Мен биринчи оқшом оловни ўчирган ўт ўчирувчилар ва ликвидаторларнинг хатти-ҳаракати ўз жонига қасд қилишни эслатади, деган фикрларни эшитдим. Оммавий суиқасд. Ликвидаторлар кўпинча махсус ҳимоя кийимисиз ишлаганлар, бир оғиз эътирозсиз роботлар “ўлаётган” томонга кириб борганлар, катта дозада заҳарланганларини улардан сир тутишган ва СКАЧАТЬ



<p>4</p>

Пиёда аскарларни олиб юриш ва разведка учун белгиланган зирҳли машина.