Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 18

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ маст. Олдига яқинлашаман – йиғлайди: “Сен, онажон, кет! Бор!” Ҳайдаб юборади. Ундан кейин Миша Михалёвнинг қўрғони, у фермада иситиш қозонини қайнатарди. Миша тез ўлди. Кетди-ю, дарҳол вафот этди. Ундан нарида зоотехник Степан Биховнинг уйи бор эди… Ёниб кетди! Оқшом ёвуз кимсалар ёқиб юборишибди. Келгиндилар. Степан ҳам узоқ яшай олмади. Могилёвда, болалари яшайдиган ерда дафн этилди. Иккинчи уруш… Қанча инсонларни йўқотдик! Ковалёв Василий Макарович, Анна Коцура, Максим Никифоренко… Қачондир шодумон яшардик. Байрамларда қўшиқлар, рақслар бўларди. Гармонь чалишарди. Энди эса ғурбатхонада яшаётгандекман. Баъзан кўзимни юмиб олиб, қишлоқ бўйлаб юраман… Эҳ, бу ерда қанақа радиация бўлсин, дейман, ахир капалаклар учиб юрибди, асалари ғизиллайди. Васькам сичқонларни овлаш билан овора. (Йиғлайди.)

      Сен-чи, азизам, қайғуларимни англадингми? Одамларга айтиб берасан, мен эса, балки, у пайт аллақачон ўлиб кетган бўларман. Мени тупроқдан топишади… Илдизлар остидан…

Зинаида Евдокимовна Ковалёнка, қишлоқлик

      Бутун ҳаёт ҳақида эшикка ёзилган монолог

      Мен гувоҳлик беришни истайман…

      Бу ўшанда, ўн йил олдин юз берган ва мен билан то ҳануз ҳар куни такрорланади. Эндиликда… У ҳамиша мен билан.

      Биз Припять шаҳрида яшардик. Бугун бутун дунё биладиган шу шаҳарнинг ўзида турардик. Мен ёзувчи эмасман. Бироқ гувоҳман. Мана, у қандай бўлганди… Энг аввалидан…

      Яшаяпсан… Оддий инсонсан. Кичкина одам. Худди атрофингдагилар сингари ишга борасан ва уйга қайтасан. Ўртача маош оласан. Йилда бир марта таътилга чиқасан. Рафиқанг, болаларинг бор. Ҳамма қатори одам! Ва бир куни сен дафъатан чернобиллик одамга айланасан. Ғалати кимсага! Шунақасанки, ҳамма сенга қизиқади, лекин қанақалигингни билмайди. Ҳамма қатори бўлгинг келади, аммо энди бунинг иложи йўқ. Бошқалардек бўла олмайсан, аввалги дунёга қайтолмайсан. Сенга бошқача кўз билан қарашади. Саволлар беришади: у ер қўрқинчли эдими? Станция қандай ёнди? Сен нимани кўрдинг? Ва умуман энди бола кўра оласанми? Хотининг кетиб қолмадими?

      Дастлабки пайтларда биз ноёб экспонатларга айландик… “Чернобиллик” деган сўзнинг ўзи ҳалигача огоҳлантириш қўнғироғидай жаранглайди… Ҳамма сен томонга ўгирилади… Ўша ердан!

      Бу дастлабки кунлардаги ҳис-туйғулар эди… Биз шаҳарни йўқотмадик, бутун ҳаётимизни йўқотдик…

      Уйдан учинчи куни кетдик… Реактор олов ичида эди… Эсимга тушди, танишларимиздан кимдир: “Реактор ҳиди келяпти”, – деди. Тасвирлаб бўлмас ҳид. Бу ҳақда ҳамма газеталарда ўқиди. Чернобилни даҳ шатлар фабрикасига айлантиришди, аслида болалар мультфильмига айлантиришган. Уни тушуниш керак, чунки биз бу билан яшашимиз лозим. Мен фақат ўз билганимни айтаман… Ўз ҳақиқатимни…

      Шундай бўлганди… Радио орқали эълон қилишди: мушукларни олиб кетиш мумкин эмас! Улар нурланган. Яхши кўрган мушукчасини йўқотишдан қўрққан қизимнинг кўзи ёшланди ва дудуқлана СКАЧАТЬ