Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич страница 6

Название: Чернобиль таваллоси

Автор: Светлана Алексиевич

Издательство: Автор

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-212-9

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      ─ Нима қилиб қўйдингиз?!

      ─ Бироқ мен унинг ёнидаман…

      ─ Жонгинам менинг! Азизам…

      Мен Ангелина Васильевна Гуськовадан умрбод миннатдорман. Умрбод!

      Бошқа аёллар ҳам келишди, бироқ уларни киритишмади. Мен билан уларнинг оналари бирга эди: оналарга рухсат беришганди… Володя Правикнинг онаси тинмай “Яхшиси, менинг жонимни ол” деб худога илтижо қиларди.

      Америкалик профессор, доктор Гейл… Илик кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳликни у бажарди… Ва мени овутди: умид бор, кичкина бўлса ҳам, умид бор. Шундай кучли вужуд, бақувват йигит! Унинг ҳамма қариндошларини чақиришди. Опаси ва синглиси Беларусдан келишди, акаси Ленинграддан (ўша ерда хизмат қиларди). Кичкина Наташанинг ёши ўн тўртда эди, жуда қўрқар ва йиғларди. Лекин унинг илиги ҳамманикидан ҳам мосроқ экан… (Жимиб қолади.) Энди бу ҳақда айтсам бўлади… Аввал айтолмасдим. Ўн йил жим ўтирдим… Ўн йил… (Жим бўлиб қолди.)

      Иликни кичкина синглисидан кўчириб ўтказишларини билганида, у қатъий рад этди: “Бундан кўра ўлганим яхши. Унга тегманглар, у ҳали гўдак”. Опаси Люда йигирма саккиз ёшда эди, ўзи ҳамшира, нимага рози бўлаётганини тушуниб турарди. “Фақат укам яшаса бўлди”, – деди у. Жарроҳлик амалиётини ўзим кўрдим. Улар столларда ёнма-ён ётишарди…

      Жарроҳлик хонасида катта дераза бор эди. Жарроҳлик икки соат давом этди…

      Ҳаммаси тугаганида, Люда укасидан ҳам ёмонроқ аҳволга тушди, унинг кўкрагидан ўн саккизта тешик очилганди, наркоз таъсиридан чиқиши қийин бўлди. Ҳозир ҳам касал, ногиронлик нафақасида… Чиройли, бақувват қиз эди. Оила қурмади… Ўшанда мен у хонадан бу хонага, эримнинг олдидан Люданинг олдига чопардим. У энди одатдаги хонада эмас, шаффоф парда ортидаги махсус барокамера ичида эди, у ерга киришга рухсат беришмасди. Камерада махсус ускуналар бўлиб, ичкарига кирмасдан томирга дори юбориш, махсус найча қўйиш мумкин эди… Ҳаммаси ёпишқоқ тасмалар, қулфчалар билан ёпилганди, мен улардан фойдаланишни ўрганиб олдим… Қулфчани қандай суришни… Ва унинг ёнига боришни… Ўриндиғи ёнида кичкина курсича турарди… Унинг аҳволи шу қадар оғирлашдики, бир дақиқа ҳам олдидан кетолмай қолдим. Доим мени чақирарди: “Люся, қайдасан? Люсяжон!” Чақирар ва яна чорларди… Йигитларимиз ётган бошқа барокамераларга аскар болалар қарашар, чунки санитарлар бу ерда ишлашни рад этган, махсус ҳимоя кийимларини талаб қилишганди. Аскарлар тувакларни олиб чиқишарди. Хонани артишар, чойшабларни алмаштиришарди… Ҳамма хизматни қилишарди. Бу ерга аскарлар қаердан келган? Сўрамагандим… Фақат у… У… Ҳар куни эшитганим шу: ўлди, ўлди… Тишура ўлибди. Титенокнинг жони узилди. Вафот этди… Худди бошингга болға билан ургандай…

      Унинг ичи кунига йигирма беш-ўттиз марта келди. Қон ва йиринг аралаш. Қўл ва оёқларининг териси ёрила бошлади… Бутун баданини пўрсилдоқ қоплади. У бошини у ён-бу ёнга бурганида, ёстиқда сочлари тўкилиб қоларди… Ва буларнинг ҳаммаси юрагингга яқин, қадрдон… Ҳазиллашишга уринардим: “Шуниси қулай. Тароқ олиб юриш шарт эмас”. Кейин ҳаммаларининг сочини қиртишлашди. Унинг сочини ўзим олдим. Унинг ҳамма юмушини ўзим бажаргим келарди. Агар жисмонан қурбим етса, йигирма тўрт соат СКАЧАТЬ