Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 30

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Де Тревилнинг айни муддаоси шу эди. У Бернажуга тезроқ соғайишини тилаб, де Ла Тремул билан хайрмаъзур қилди-да, уйига қайтиб, тўрт оғайнини пешинликка кутажагини айттириб, зудлик билан одам юборди.

      Жаноб де Тревилникида энг яхши давра – хонаси келганда шуни айтиш керакки, ёппасига кардинал душманлари йиғилгувчи эди. Шунинг учун бутун овқат давомида суҳбат падари бузрукворнинг гвардиячилари учраган қўш мағлубият атрофида айлангани тушунарли. Иккала жангнинг ҳам қаҳрамони д’Артаньян бўлгани сабабли ҳамма олқишлар худди ўшанга ёғилди. Атос, Портос ва Арамислар эса фақат кўнгилчан дўстларгина эмас, балки, кўп мадҳ этилавериб кўнглига урган, бу гал ўз насибасидан бош тортиши мумкин кишилар сифатида унга бажонудил ён берган эдилар.

      Соат олтига етганда де Тревиль Луврга жўнаш пайти келди, деб эълон қилди. Лекин, аудиэнсия учун тайинланган вақт ўтиб кетгани сабабли у энди кичик дарвозадан киришга ижозат сўрамади, балки, ўзининг тўрт ҳамроҳи билан қабулхонадан ўрин олди. Қирол ҳали овдан қайтганича йўқ эди.

      Ёш дўстларимиз ярим соатча кутганларидан кейин бирдан ҳамма эшиклар ланг очилиб, ҳазрат олийларининг етиб келгани тантанали маълум қилинди. Д’Артаньян қалтирай бошлади. Кейинги дақиқалар, афтидан, унинг бутун келгуси тақдирини ҳал қилиб бериши лозим эди. Нафаси ичига тушиб, у нигоҳини қирол кирадиган эшикка қадади.

      Бўсағада Людовик XIII кўринди. У ҳамроҳларидан илгари келарди. Қирол роса чангга ботган ов либосида эди. Қўлларида қамчи. Д’Артаньян бир қарашдаёқ унинг қаҳр-ғазаб сочишини фаҳмлади.

      Қиролнинг авзойи ёмонлиги нечоғлик равшан бўлмасин, барибир, сарой аҳли унинг йўлида сафга тизилиб турди: қирол қабулхоналарида ғазабли назарга тушишни, умуман, кўзга илинмасликдан афзал кўрадилар. Шунинг учун учала мушкетёр ҳам сира иккиланмасдан бир қадам олдинга чиқдилар, д’Артаньян эса аксинча, уларнинг орқасида пана бўлишга ҳаракат қилди. Де Тревилга келганда, қиролнинг нигоҳи унга қадалганда, у бу нигоҳга шунча қатъият билан дош бердики, қирол беихтиёр кўзларини олиб қочди. Бундан кейин ҳазрат олийлари аллақандай мубҳам товушлар чиқариб, ҳашаматли хонасига ўтиб кетди.

      – Ишлар пачава, – табассум билан деди Атос. – Бизга орден инъом қилиниши ҳали пешанамизда йўқ экан.

      – Шу ерда ўн дақиқа кута туринг, – деди жаноб де Тревиль. – Бу орада қайтмасам, меникига жўнайверинг: ортиқ кутишнинг фойдаси йўқ.

      Тўртала дўстлар ўн дақиқа кутишди, чорак соат, йигирма дақиқа. Де Тревилнинг дараги йўқлигини кўриб, улар жуда безовта бўлиб, йироқлашдилар.

      Жаноб де Тревиль бу орада қирол кабинетига далил кириб борди ва қиролнинг энг нохуш кайфияти устидан чиқди. Қирол қамчи сопини ботфортларига уриб-уриб, креслода ўтирарди. Де Тревиль хижолат чекмасдан, пинагини бузмай унинг сиҳатини суриштирди.

      – Ёмон, тақсир, ўзимни ёмон ҳис қиляпман, – жавоб берди қирол. – Зерикаяпман.

      Дарҳақиқат, бу Людовик XIII нинг энг оғир дардларидан бири эди. У муқаррибларидан бирортасини дераза ёнига етаклаб, унга: «Зерикиб кетяпман, тақсир, келинг, бирга СКАЧАТЬ