Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 31

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ кўтарсин, сал бўлмаса бутун Парижга ўт қўйсин, деб мен сизни мушкетёрлар капитани қилиб тайинлабманми? Сиз бу хусусда лом-мим демайсиз-а? Айтгандек, – давом этди қирол, – мен сиздан бекорга нолиятганга ўхшайман. Эҳтимол, улар аллақачон қамалиб, жазосини тортгандир, уларнинг суд қилинганини менга маълум қилгани келгандирсиз.

      – Йўқ, ҳазрат олийлари, – хотиржам жавоб берди де Тревиль, – мен сиздан суд бўлишини илтимос қилиб келган эдим.

      – Кимлар устидан ахир? – хитоб қилди қирол.

      – Туҳмат қилганлар устидан, – деди де Тревиль.

      – Зап янгилик-ку, бу! – хитоб қилди қирол. – Уч лаънати мушкетёрингиз, бу Атос, Портос билан Арамисингиз ўша беарнлик муттаҳам билан бирга шўрлик Бернажуга қутургандай ёпирилганини ҳали сиз инкор этарсиз, уни шу қадар дўппослашганки, эҳтимол у ҳозир ажал тўшагида ётгандир? Бунинг кетидан де Ла Тремулнинг уйини қуршаб, унга ўт қўймоқчи бўлганларини ҳам инкор этарсиз – уруш пайти бўлса, майли эди, унча ёмон бўлмасди, зеро ўша уй гугенотларнинг ростмана уяси, лекин, тинч вақтда бу кўнгилсиз воқеа ибрат бўлиши мумкин. Қани энди айтинг: шу гапларнинг ҳаммасини инкор қилмоқчимисиз?

      – Ҳазрат олийларига бу эртакни ким айтиб берди ўзи? – ҳамон ўша босиқлик билан гапирди де Тревиль.

      – Ким айтиб берди дейсизми, тақсир? Ким бўларди, ўша мен ухлаганда бедор юрган, мен яйраётганда, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги – Франция ва Европадаги ишларини бошқараётган кишининг ўзи-да?

      – Ҳазрат олийлари, олло таолонинг ўзини назарда тутаётган бўлсалар керак, – деди де Тревиль, – зеро, менинг назаримда, ёлғиз худо ҳазрат олийларидан шу қадар юқори туриши мумкин.

      – Йўқ, тақсир, мен қиролликнинг истисноси, менинг ягона чокарим, ягона дўстим – жаноб кардинални айтяпман.

      – Жаноб кардинал ҳали авлиё эмас.

      – Нима демоқчисиз, тақсир?

      – Ёлғиз папагина беиллатдир, бу беиллатлик кардиналларга дахлсиз.

      – Сиз у алдаяпти, хоинлик қилаяпти демоқчимисиз? Бинобарин, сиз уни айблаяпсиз-да? Қани, тўғрисини айтинг, уни айблаётганингизга иқрор бўлинг.

      – Йўқ, ҳазрат олийлари. Лекин, мен унинг ўзи алданган деяпман. Мен ҳазрат олийларининг мушкетёрларига адолатсизлик қилиб, уларни айблашда у шошма-шошарлик қилган, маълумотларни ёмон манбалардан тўплаган демоқчиман.

      – Айблаётган жаноб де Ла Тремул герсогнинг ўзи.

      – Мен герсогнинг холислигига ишониб бўлмас, негаки, у бу ишни кўнглига жуда яқин оляпти деб жавоб қилишим мумкин эди, ҳазрат олийлари. Лекин, мен бундан йироқман, ҳазрат олийлари. Мен герсогни олижаноб, виждонли киши сифатида биламан, унинг ўзига ишонишга тайёрман, фақат бир шарт билан…

      – Қандай шарт билан?

      – Истардимки, ҳазрат олийлари у кишини чақиртириб, сўроқ қилсалар, лекин, гувоҳларсиз, ёлғиз сўроқ қилсалар, кейин ҳазрат олийлари герсог кетган заҳоти мени қабул этсалар.

      – Шундай СКАЧАТЬ