Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 26

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ қилиб, тақсир, – деразаларнинг бирига томон юра туриб, деди у, – мушкетёрларингиз билан жанжални падари бузруквор гвардиячиларнинг ўзлари қўзиган, деб таъкидлаяпсизми?

      – Ҳа, ҳазрат олийлари, ҳар доимгидай-да.

      – Бу қандай содир бўпти? Сўзлаб беринг. Ахир ҳакам ҳар иккала томонни ҳам эшитиши зарурлигидан сиз воқиф бўлсангиз керак.

      – Худоё тавба! Бундан жўн нарса бўлмайди. Менинг энг яхши уч нафар аскарим – уларнинг номлари сизга яхши таниш, ҳазрат олийлари йигитларнинг садоқатига кўп тан берганлар, улар бутун қалби билан ўз хизматига содиқ деб сиз ҳазрат олийларини ишонтиришим мумкин – демак, уч нафар аскарим Атос, Портос ва Арамислар эътиборига мен бугунгина ҳавола қилган бир ёш гасконлик йигит билан сайрга отланишган. Улар, янглишмасам, Сен Жерменга бормоқчи бўлиб, учрашув жойи қилиб Дешо монастири олдидаги ялангликни тайин қилишган. Тўсатдан жаноб Каюзак, жаноб Бикара, яна икки гвардиячи ҳамроҳлигида жаноб де Жюссак пайдо бўлган. Бу жаноблар кўпчилик бўлиб, фармонни бузиш ниятидан холи бўлишмаган чоғи.

      – Хўш, хўш, мен энди тушундим, – деди қирол. – Уларнинг ўзлари шу ерда уришмоқчимикан?

      – Мен уларни айбламайман, ҳазрат олийлари, лекин ҳазрат олийлари, ўзингиз бир ўйлаб кўринг: беш нафар қуролланган киши роҳиблар монастрининг атрофидай хилват жойга нима мақсадда боришлари мумкин?

      – Сиз ҳақсиз, де Тревиль сиз ҳақсиз!

      – Лекин, мушкетёрларимни кўриб қолиб, уларнинг нияти бузилган ва шахсий хусумат полклар орасидаги адоватга ўрин берган. Ҳазрат олийларига маълумку, ахир: қиролга ва ёлғиз қиролга содиқ мушкетёрлар жаноб кардиналга содиқ гвардиячиларнинг азалий душманлари!

      – Ҳа, Тревиль, ҳа, – ғамгин гапирди қирол. – Францияни икки қароргоҳга бўлиниб кетганини кўриш жуда қайғули. Қиролликнинг боши иккиталиги жуда қайғули ҳол. Лекин, ҳаммаси барҳам топади, Тревиль барҳам топади. Демак, гвардиячилар мушкетёрлар билан жанжал чиқаришган дедингизми?

      – Мен иш худди шундай бўлди, шекилли, деяпман. Лекин, кафил бўлолмайман. Ҳақиқатни аниқлаш нечоғлик мушкуллигини сиз биласиз. Бунинг учун ўша Людовик XIII Одил Людовик деб ном чиқаришига сабаб бўлган ажойиб фаросатга молик бўлмоқ лозим.

      – Сиз ҳақсиз, Тревиль. Лекин, мушкетёрларингиз ёлғиз эмас эди. Улар билан бир ёш йигит, қарийб ёш бола бўлган.

      – Ҳа, ҳазрат олийлари, яна бири ярадор эди, шунга кўра, бири ярадор, орасида ёш бола бўлган уч қирол мушкетёрлари жаноб кардиналнинг энг машҳур беш гвардиячисига бас келганлар, ҳаттоки, уларнинг тўрттасини узала туширганлар.

      – Ахир бу ғалаба-ку! – юзлари ёришиб хитоб қилди қирол. – Тўла-тўкис ғалаба!

      – Ҳа, ҳазрат олийлари, худди Седаги сингари тўлатўкис…

      – Тўрт киши, улардан бири ярадор, яна бири қарийб ёш бола дедингизми?

      – Уни йигит дейишга ҳам тилинг бормайди. Тўқнашув пайти у ўзини бирам зўр тутганки, уни сиз ҳазрат олийларига тавсия СКАЧАТЬ