Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 25

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ сўраб, Наварр полкида акаси олган рота билан уни табриклаб, қизиқчилик қиларди. Аммо бу масхаралар ҳеч натижа бермади. Бикара жони чиққандагина йиқиладиган метин тоифа кишилардан бири эди.

      Шу асно ишни тугатиш пайти бўлиб қолганди. Соқчилар келиб қолиши ва дуэлнинг барча иштирокчиларини – омон қолганлару ярадорларни, қиролчилару кардиналчиларни ҳибсга олиши мумкин эди. Атос, Арамис ва д’Артаньян таслим бўлишни таклиф этиб, Бикарани ўраб олишди. Ҳаммага қарши ёлғиз ўзи қолган, сонидан яраланган Бикара, барибир, бош тортди. Лекин, Жюссак тирсагига таяниб, таслим бўлавер, деб қичқирди. Бикара д’Артаньян сингари гасконлик эди. У парво қилмай кулди, холос. Уришишда давом этиб, у икки ҳамла орасида қиличининг учи билан ерда бир нуқта кўрсатди.

      – Шу ерда, – Тавротнинг26 сўзларини ҳажв қилиб деди у, – Бикара, ўзи билан бўлмиш ҳаммадан бири, шу ерда қазо қилади.

      – Лекин, ёлғиз сенга қарши улар тўрт киши-ку. Таслим бўл, буюраман сенга!

      – Агар буюрсанг, бу бошқа гап, – деди Бикара. – Менинг бошлиғимсан, сенга итоат қилишим керак!

      У бирдан орқага сакраб, қиличини душманга бермаслик учун иккига бўлди. Синиқларини монастир деворидан ошириб ташлаб, аллақандай кардиналча қўшиқни хиргойи қилганча қўлларини қовуштирди.

      Жасорат, ҳатто, бу душманнинг жасорати бўлган тақдирда ҳам ҳамиша ҳурмат қўзғатади. Мушкетёрлар қиличлари билан жасур гвардиячига салют бериб, уларни қинига солиб қўйдилар. Д’Артаньян уларга таъсиб қилди, сўнгра тик қолган ягона гвардиячи ёрдамида монастир пешайвонига Жюссак, Каюзакни ва Арамиснинг фақат яраланган рақибини элтиб қўйди. Тўртинчи гвардиячи айтганимиздек ўлдирилган эди. Сўнгра кираверишдаги қўнғироқларни чалиб қўйиб ва беш қиличдан тўрттасини ўзлари билан олиб, шодликдан маст ҳолда, жаноб де Тревилнинг уйига йўл олдилар.

      Улар кўчанинг бор энини эгаллаб, қўл ушлашиб, дуч келган ҳамма мушкетёрларга гап қотиб боришардики, пировардида бу тантанали юришга ўхшаб қолди. Д’Артаньян сархуш эди. У Атос билан Портослар орасида, уларни меҳр билан қучиб борарди.

      – Мен ҳали мушкетёр бўлмасам ҳам, – де Тревиль уйининг бўсағасида янги дўстларига юзланиб гапирди у, – ҳарҳолда, шогирд бўлдим, деб ҳисоблашим мумкин, тўғрими?

      VI

      Қирол Людовик XIII ҳазрат олийлари

      Бу воқеа кўп шов-шувга сабаб бўлди. Жаноб де Тревиль ўз мушкетёрларини оғзида сўкар, зимдан эса табрикларди. Бироқ, вақт ғанимат: зудлик билан қиролни огоҳлантириб қўйиш лозим. Жаноб де Тревиль ҳам Луврга ошиқди. Лекин фурсат ўтган: қирол кардинал билан эшикни ичидан беркитиб ўтирарди. Де Тревилга қирол ҳозир жуда банд, ҳеч кимни қабул қилолмайди, деб айтилди. Де Тревиль кечқурун соат бирда, қирол карта ўйнаётган пайти ташриф буюрди. Қирол ютмоқда эди ва бошқалардан фарқли ўлароқ ҳазрат олийлари ўта хасис бўлгани учун шу муносабат билан жуда димоғи чоғ эди.

      – Қани, бу ёққа келинг жаноб капитан! – анча йироқдан капитанга кўзи тушиб қичқирди у. – Яқинроқ СКАЧАТЬ



<p>26</p>

Таврот – диний китоб.