Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 34

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ ва ётоқхонадан иборат бутун хонадонда биттагина каравот бор эди. Планше д’Артаньяннинг каравотидан олинган, шу дамдан эътиборан соҳиби қуруқ қолган кўрпага ўралиб, даҳлизда ётди.

      Атоснинг ҳам ўзига хос тарзда тарбияланган хизматкори бор эди. Унинг исми Гримо эди. Бу мўътабар жаноб – биз, албатта, Атосни назарда тутяпмиз – жуда камсухан эди. Мана, беш ёки олти йилдирки, улар Портос ва Арамис билан ораларидан қил ўтмасдан кун кечирардилар. Шу орада дўстлари унинг юзида табассумни бир неча бор кўришган, лекин ҳеч қачон кулгисини эшитмаган эдилар. Унинг сўзлари қисқа ва фасиҳ бўларди, у ҳамиша айтмоқчи бўлган гапини айтарди, холос, ортиқ ҳеч нарса: ҳеч қандай муболаға, ҳашам, гўзаллик қўшмасди. У тафсилотларга тўхталмасдан фақат моҳиятини гапирарди.

      Атоснинг ёши ўттиздан ошмаган, бўй-басти ҳам, дили ҳам гўзал бўлса-да, ҳеч ким унинг маъшуқаси борлигини эшитмаганди. У ҳеч қачон аёллар ҳақида гапирмас, лекин, гарчи, ўзи аҳён-аҳёнда аччиқ сўз ёки ҳазин фикр қўшгувчи бу хил суҳбат унинг учун ўта кўнгилсизлигини пайқаш осон бўлса-да, ўзгаларнинг бу мавзуда гапиришига халал бермасди. Сиполиги, одамови, камсуханлиги уни деярли чол қилиб қўярди. Шунинг учун ўзининг одатларини ўзгартиришни лозим ҳисобламай, талабларини ўрнига қўйишга Гримони ўргатиб олган: у оддий ишора ёки лабларининг хиёл қимирлашига итоат қиларди. Атос у билан энг ғайри оддий ҳоллардагина сўзлашарди.

      Гарчанд, хўжайинига қаттиқ меҳри тушиб, ақлига сажда қилса-да, ундан оловдан қўрққандай ҳайиқадиган Гримо истагини уқдим, деб ошиқиб, Атос ихтиёр қилган нарсанинг айни аксини бажарган дамлар ҳам бўларди. Шунда Атос елкаларини қисиб қўяр ва заррача жаҳлсиз Гримони дўппосларди. Бундай кунларда у хийла гапирадиган бўлиб қоларди.

      Портос, биз аллақачон билиб олганимиздек, Атоснинг тўла тескариси эди: у кўп гапирибгина қолмай, қаттиқ-қаттиқ ҳам сўзларди. Дарвоқе, унга тан бериш керак: ўзига қулоқ соляптиларми-йўқми унинг учун сира фарқи йўқ эди. У ўз кўнглини очиш учун – ўзиниўзи эшитиб, ҳузур қилиш учун гапирарди. Ўзининг сўзлашича, олимлар унда болалик кезларидан чуқур нафрат қўзғатишларини баҳона қилиб, у фанлардан мустасно, мутлақо ҳамма нарса тўғрисида гап юритарди. Унинг кўриниши Атосникидай улуғвор эмас, Атоснинг устунлигини ҳис қилиш улар танишлигининг дастлабки пайтлари Портоснинг кўп жиғига тегиб юрди. Шунинг учун лоақал либосининг ҳашамати билан ундан ўтиб кетишга уриниб, у хўп овора бўларди. Лекин, Атос оддий мушкетёрлик ридосида бошларини орқага ташлаб, бир қадам қўйди дегунча, у дарҳол ясанган-тусанган Портосни орқага суриб, ўзига муносиб ўринни эгалларди.

      Портос бунинг юпанчи учун жаноб Тревиль қабулхонасини ва Лувнинг қоровулхонасини баланд овоз билан аёллар устидан эришган муваффақиятлари тўғрисидаги ҳикояларга тўлғазарди. Атос зинҳор бундай қилмасди. Энг сўнгги пайтлар таниқли ҳакамларнинг рафиқаларидан машҳур ҳарбийларнинг рафиқаларига, мансабдор хонимлардан барон хонимларга ўтиб, Портос ўзига ишқибоз бўлган аллақандай чет эл маликасига СКАЧАТЬ