Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 14

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ ёзмади ва шунчаки севмади. У ишқда ҳам максималист эди. Учрашувдан қувониб: «Сени топгунга қадар Қандай яшадим мен? Наҳотки яшадим?» деб ажабланганди. Айрилиқ ҳақида ёшлигидаёқ: «Айрилсак, ер ўқидан чиқиб кетар», деб ёзганди ва бу ҳеч кимга ваҳима бўлиб туюлмаган. Унинг соғинчи шу қадар чексизки, у ёрининг ёнида туриб ҳам соғинади: «Вужудим яллиғланар нафасингдан. Сен шундай яқинсанки, жон қадар ахир, Барибир, сени соғинаман, севгилим». Ўзининг эътирофича: «Оғир севганидан рашки ҳам оғир». Ёрининг хиёнатидан хабар топган ошиқ фарёд солмайди: «Кел, видолашайлик энди соғиниб», – дейди:

      Шу гаплар рост бўлса, ёлғизим, йиғлаб,

      Сенга ўлим тилаб қолар эдим мен.

      Йўқ, йўқ, мозорингни ўпиб, тимдалаб

      Қайта тирилтириб олар эдим мен.

      Ростин айт, мен озлик қилдимми сенга?!

      Айт, бир юрак озми? Мана! Тўйдим-ку!

      Ўжар севгим билан тегдим жонингга,

      Кечир, рашким билан қийнаб қўйдим-ку.

      Рауф Парфи бир уйда муқим яшамаган. У дунёда бир саёҳатчидай, йўлчидай юриб ўтди. Неча марта турмуш қурганини ҳеч ким аниқ билмайди. Биров «тўрт марта» дейди, бошқаси – «беш марта». Ҳар гал янги оиласига уй-жойни ташлаб яна йўлига кетарди. 1975 йил уйидан кетиб, кандакор Омон Азизникида яшаб юради. Кейин ҳайкалтарош Илҳом Жабборнинг устахонасида жой топади, қўним топмайди. 90-йилларда рассом Исфандиёр Ҳайдарнинг устахонасида яшаб юради. Кейин тоғаси – тарихчи Акрам Муҳиддинникида яшайди. Драматург Алишер Ҳамдамникида ҳам бир майизни баҳам кўриб юради. Буларнинг бари муҳим эмасдир, аммо унинг ҳаётини характерлайдиган жиҳатлардир.

      Ҳаётини доирага жойлай олмаган шоир шеъриятида ўзини сиқувга оларди. У қатъий чегараларга эга бўлган сонет жанрида кўп ёзарди. Шеърларининг бир қанчасида бош ҳарфлар у юкинган устозлар, унга йўлдош бўлган ҳамдамлар исмини ифодалаган. Мана, унинг Сўз ҳақидаги сатрлари (уларнинг бош ҳарфларида шоирнинг сўнгги умрдошининг исми муҳрланган):

      Сўзнинг гулханида руҳим исинди,

      Ул юлдуз, ойларнинг сўзин ўқирдим.

      Лабларим ёрилди, тишларим синди,

      Хаёлимдан олтин қафас тўқирдим.

      Иймон қайда? Билмас қаттол жувонмарг,

      Дам кўкка боқадир, дам ерга боқар

      Аламзор қўйнида эзилган бир барг.

      Мазкур шеърнинг сатрларининг бош ҳарфларидан шоирнинг аввалги умрдоши исмларини ўқиш мумкин:

      Даъват қил, гуноҳкор бандангни чақир.

      Иймон бер руҳимга, жисмимга жон бер,

      Лойимни қориштир, поклаб бер менга,

      Ожиз томиримга покиза қон бер,

      Равшан қил, қорамни оқлаб бер менга.

      Охират илмидан қил мени огоҳ,

      Муродим шаъмини сўндирма, Аллоҳ.

      Қуйидаги сатрларнинг бош ҳарфларидан шоир қизининг исми яшириндир:

      Сен фано водийси, ҳақ қошига бор,

      Еру осмон чўкмакдадир бенишон,

      Ваҳший дунё, қонхўр дунё қутурди,

      Инсон фарёдига тўлди коинот.

      Набийлар, СКАЧАТЬ