Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 16

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ койимайсан гапга кирмаса,

      Гоҳо бошин силаб, йўлга солмайсан.

      Тақдирдан нолийсан, худо бермаса,

      Худо берганини асрай олмайсан.

      Бешафқат, аммо рост сўзлар! Шоир «Андижонда Тожмаҳал йўқ»лигига кўнолмайди: «Балки аҳил бўлсанг, сал кенгроқ бўлсанг Бағрингда бўларди Тожимаҳаллар». Энди «қирқ йил чорласак ҳам» Бобур гўрдан чиқмайди, «чиқса ҳам бағрингга сиғмайди», абадий «Ҳинду тупроғида ухлайди». Сўнг «қайинзор қаъридан узилар бир ўқ… Чўлпонинг бор эди, Чўлпон энди йўқ. Нега йиғламайсан, аҳли Андижон?»

      Муҳаммад Юсуф бу оғир сўзлари учун элига узрхоҳлик билан лутф ҳам қилади:

      Узр, гар оғринсанг елкамга бош қўй,

      Шод кунинг кўнглингни мен билан чоғла.

      Бобурга илинсанг, менга қовун сўй,

      Чўлпонни соғинсанг, мени қучоқла.

      Муҳаммад Юсуф Бобурни кўп ёдларди, иззатларди. Ҳатто ўғлига «Бобур» деб исм қўйганди. Ўзи ҳам Бобурнинг ёшида – 47 ёшида оламдан ўтди.

      «МИНГТЕПАНИ АТАЙЛИК ЎЗ НОМИ БИЛАН…»

      Муҳаммад Юсуфнинг яна бир армонини бугун амалга оширмоқ фурсатидир. Шоир ўз туғилиб ўсган юрти Марҳаматга унинг тарихий номи – Мингтепани қайтаришни орзу қилганди. Камина «Ҳуррият» газетасида ишлаганимда у шу масалада хат ёзиб келган: «Марҳаматни номини одамлари «Пожалуйста!», «Марҳамат!» деб турсин дея мустамлакачи Горчаков қўйган» дерди, бу ҳақда шеър ҳам ёзиб берганди. Мана, ўша шеър:

      Ҳар кимса ҳам от қўйсин ўз узлатига,

      Ҳар кимга ўз уйи азиз томи билан.

      Зор қилмасин бировнинг «марҳамат»ига –

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Эркли элда эркадир ҳар жони муслим,

      Ҳар юртнинг ўз эли муслим, жони муслим.

      Ҳар келгинди келса ўзгармасин исмим,

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Қандай алам отимизни қўйса ёвлар,

      Марғилонлар қаерда-ю Горчаковлар?

      Бизни азал буколмаган бу синовлар,

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Унутми ё бу гўшада оққан қонлар,

      Бешигида чирқиллаган болажонлар.

      Қўзғолонлар нега бўлди, қўзғолонлар?

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга,

      Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга.

      Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга,

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,

      Мард ястанмас номардларнинг наматига.

      Ҳеч бўлмаса, Дукчи эшон ҳурматига

      Мингтепани атайлик ўз номи билан.

      Бугун Куйбишев тумани Мирзо Улуғбек, Акмал Икромов тумани Учтепа деб қайта номланаётган бир пайтда Муҳаммад Юсуфнинг бу тилаги ҳам амалга оширилса, ажаб эмас.

      «ҲАЛИ БИЗ ҲАММАДАН ЎТАМИЗ, ҚИЗИМ…»

      Муҳаммад Юсуф «Шоирларнинг оналарига қийин. Болаларига эса яна қийин. Хўш, шоирнинг ўзига осонми?» – деб ёзган ери бор. – Бир кунгина тонгдан шомгача хурсанд юрган шоирни топиб беринг-чи менга. Уни менинг СКАЧАТЬ