Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 15

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ Ва бу муҳаббат «осмонга бўй чўзган оқтерак ўлка»га, «довруғу ҳам дарди бор» халққа, «кўзи йўлда қолган» онага, «кўк кўлдаги тиниб қолган сувпари» ёрга, «қирларида беарқон туёқлари чақноқ қулунлар» кезган ерга, шу заминдаги «кўкидан бир чимдим» тутган ҳар бир гиёҳу «кўзи ёшга тўла жайрон»ларга, қурт-қумурсқага бўлган муҳаббатдир. Зеро «йиллар тўзони», «инсоннинг яхши-ёмони» ўтар, «самонинг кўз ёши – юлдузлар» охир тўкилиб кетар, «келганда ҳам қиёмат охир, меҳр қолур, муҳаббат қолур».

      Унинг шеърларини катта-кичик бари ёд билади, уни давлат раҳбарларидан тортиб тоғдаги чўпонгача эҳтиром билан қадрлайди. Бу бежиз эмас – унинг шеърларидаги дард одамларнинг дардидир. Бу дард жонга тегмайди. Абдурауф Фитратнинг лутфича: «Шарқнинг виқорида ҳасрат, қайғусида виқор мужассамдир». У севганига теголмай, кейин фарзандига исмини қўйган келинларнинг, ота уйидан кетиш қисматига битилган сингилларнинг, «ота уйда умри тушдайгина» ўтган сингиллари учун «ёлғиз ака бўлиб, ёнида юролмаган» акаларнинг, иш баҳона «бир парча юраги минг пора», «ортидан оввора» онасини бир кўргани боролмаётганидан минг хижолат ўғилларнинг, «Озодани севишини хотини ҳам биладиган», лекин «ҳар куни бир кўчасидан ўтмаса сира бўлмайди»ган, «кўнглида – бир ёр, қўйнида – бир ёр» ошиқларнинг ҳам шоиридир.

      Муҳаммад Юсуфнинг шеъриятга муҳаббати ўзгача эди. Унингча, шеърият бу «ширин азоб экан, жонни ёқмоқ экан, бир қўлда гул, бир қўлингда чақмоқ экан».

      Муҳаммад ёрига қарата «Сени ҳеч ким севолмайди менингдек» деса ишонасан, киши. Чунки унинг ишқи илоҳий, беғараз ишқдир. У ёрни ҳам «ўпай деса – пешонаси йўқ», «тегса – тўкиладиган» лолақизғалдоқни севгандай «аяб» севади.

      Жонингга жон бўлмайман-у, севаман,

      Ёнингга бир келмайман-у, севаман.

      Исмингни ҳам билмайман-у, севаман,

      Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.

      Муҳаммад Юсуфнинг эътирофича, ҳар бир шоир «куйган кўнгилларнинг ноласи, ғариб оналарнинг ғариб боласи», ҳам «буюкларнинг буюги», ҳам «жами бечоралар бечораси», шоир гоҳо одамлардан тополмаган меҳрини қушлардан, тоғу тошлардан сўраса ҳам, бу унга ярашади, малол келмайди. «Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон, Бир жисмимда талашади икки жон. Жон талашсам, тепамда чарх урган шу Капалаклар одамлардан меҳрибон». Чунки, разм солиб қарасанг, уларнинг «на кулбаси, уйи йўқ», на қўшиғи, «на товуши, куйи йўқ». Зеро, «капалакнинг камбағали, бойи йўқ».

      Албатта, дунёнинг жонзотлари – Муҳаммад Юсуфнинг тимсолларидир. У ялпизга «жилға бўйида сарғайган синглим» деб ўтинади, «эрка кийик»ка қарата «бу дунёда бирдай ғариб мен ҳам, сен ҳам» дея эркаланади, «сенинг жонинг, менинг жоним – омонат жон» деб иқрор бўлади.

      «НЕЧУН ҚУЛЛУҚ ҚИЛМАЙ АНДИЖОНГА МЕН!»

      Муҳаммад Юсуф маҳаллийчиликни ёмон кўрар эди. Унинг «Халқ бўл, элим» деган даъватида ҳам юртни бутун, миллатни якдил кўриш истаги барқ уриб туради. Самарқандни севарди, борса «Улуғбекни кўрмай қайтмас»ди, Бухоро минораларига уя қўйган лайлакларга дарё меҳри бор эди, Файзулла Хўжаевнинг юртига атаб достон битганди, юрт кезарди, ҳатто сўнгги кунини СКАЧАТЬ