Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 9

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ таъмин этилажаги уқтириб ўтилган эди.

      Ҳазрат Мир Алишер Навоий фармон чиққаниданоқ зиёратга тайёргарлик кўра бошлади. У армон бўлиб келаётган сафар шу гал амалга ошишига ишонарди. Аммо халқ орасида: «Навоий ҳазратлари бу гал ҳам ҳажга бора олмас эмишлар», – деган шов-шувлар тарқалди. Хўш, қандай вазият юзага келганки, буюк мутафаккир шоир подшоҳ фармони чиққанидан кейин ҳам ҳажга бора олмаган? Нима учун?

      Ҳусайн Бойқаронинг фармони олийсида шу сингари олийжаноб ниятлар билдирилган эса-да, салтанатда исён учқунлари алангалаб кетган эди. Бу сафар Ҳусайн Бойқаронинг яна бир ўғли – Абулмуҳсин отасига қарши ғалаён кўтарди. Навоий бундай талотўплар ўз мол-мулкига дахлсизлигини сезса-да (ҳазратнинг шоҳ баробарида шаҳзодалар олдида ҳам мартабаси улкан эди, улар Навоийнинг ҳурмат-иззатини билардилар ҳамда, ҳатто, Хуросон сарҳадларидаги ўғри ва қароқчилар ҳам Навоийга қарашли мол-мулкка кўз олайтиришга журъат этмасди), салтанат осойишталиги ва юрт фаровонлигига рахна солинганда кўнгли хотиржам ҳажга кетолмасди. Шу боис, Мир Алишер Навоий бу гал ҳам ота-болалар ўртасидаги адоватни тинчитишга киришдилар – Марв ва Сарахсга йўл олдилар. Исён алангасини ўчириб Ҳиротга қайтганларида яна ҳаж мавсуми ўтиб кетган эди.

      Амалга ошмай қолган ниятлари учун каффорат сифатида Алишер Навоий Ҳиротдаги Ансорий қабристонида элу юртга эҳсон бердилар. Ансорий қабристони нафақат Ҳирот аҳлининг, балким Хуросон ва Мовароуннаҳр мусулмонларининг муборак қадамжоларидан эди. Алишер Навоий «Ҳайрат ул-аброр» достонида Ансорий зиёратгоҳи ҳақида шундай ёзганлар: «Улки қибла дер аҳли Ҳирот, Аҳли Ҳирот дема, бари коинот». Ҳажга бориш истагини яна амалга оширолмаган Навоий Аллоҳ ризоси учун ана шу қабристонда ўзи ёзгани каби «жарубкашлик» (супурувчилик, фаррошлик) қилди ва тоат-ибодат билан машғул бўлди. Бугун бир супурги тутган Навоийни кўз олдигизга келтиринг! Аммо ўша замон эътиқоди ва Навоий иймони учун бу фақирлик ва Аллоҳ йўлидаги фанолик қанчалар табиий эди. Муаррих Умид Бекмуҳаммаднинг ёзишича, ҳазратнинг бу тахлит салтанат сиёсатидан четланишдан норизо бўлган Ҳусайн Бойқарога Навоий: «Мен мундин сўнг дарвешлик ва гўшанишинлик бодасида истиқомат қилишни ихтиёр этдим», деб ёзганди.

      Учинчи гал – 1500 йилнинг июль ойларида Навоий подшоҳдан яна ҳаж зиёратига бориш учун ижозат олади ва ҳаж тадоригини кўришга киришади. Аммо бу гал энди Астрободдан нохуш хабарлар кела бошлайди – Ҳусайн Бойқаронинг Муҳаммад Ҳусайн мирзо исмли ўғли исён кўтаради. Бойқаро бу исённи бостириш учун ўғли устига қўшин тортиб кетаётганида шоҳнинг яна бир ўғли – Бадиуззамон Ҳирот устига қўшин тортиб кела бошлайди. Бир йил уруш бўлган ердан қирқ йил барака кетади, дейдилар. Ота-болаларнинг тахт талашишлари халқни қонга ботириши, қанчадан-қанча навқирон йигитларнинг ўлимига, бева-бечораларнинг қайғусига сабаб бўлиши, ўлим ва офатлар, очарчиликлар келтириши тайин эди. Водариғ, яна Алишер Навоий ҳазратлари ҳажга бора олмадилар. Уйини СКАЧАТЬ