Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 11

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ жараённинг қоқ марказида бўлиб келди ва шундай бўлиб қолиши муқаррар. Ўзбек сўз санъатининг кейинги ярим асрини Рауф Парфи ижодисиз тасаввур этиш асло мумкин эмас.

      Рауф Парфи шеъриятининг бош мавзуи – бу Инсон, Ватан, Туркистон, туркий дунёнинг воҳидлиги. Шоир бир умр ўзининг жонбахш мавзуларига содиқ, эътиқодига собит умргузаронлик қилди. Мўмин банда эди – бевафоларга ҳам вафо қилди, фақат иймонини сотмади. У ХХ аср одамининг беҳад кескин фожеъ руҳиятини муқаддас туркий тилда ифодалашга қарор этган ва муродига етган жасоратли шоирдир.

      «ВИДО ТАБАССУМЛИ ОЛАМ, ЁШЛИГИМ..»

      Рауф Парфи Ўзтурк асли насаби фарғоналик (Водилдан) бўлиб, 1943 йилнинг 27 сентябрида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Шўралисой қишлоғида Парфи Муҳаммад Амин (1893–1955) ва Сакина Исабек (1913–1995) оиласида дунёга келди. Бошланғич ва ўрта таълимни «Шарқ юлдузи» (1–7-синфлар), Шўралисой (53-мактаб, 8–9-синфлар), Янгийўл шаҳридаги Алишер Навоий (10–11-синфлар, кечки) мактабларида олди. 1960–1965 йилларда Тошкент Давлат Дорилфунунининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида ўқиди.

      Рауф Парфининг аждодлари Туркистоннинг маърифатли ойдинларидан эдилар. Отаси Парфи Муҳаммад Аминнинг ҳам эскича, ҳам янгича маълумоти бўлиб, форс-тожик, усмонли туркча ва рус тилларини яхши билган. Рус босқинига қадар, ундан кейин ҳам бир муддат турли маҳкамаларда таржимонлик-тилмочлик қилган. Кейинроқ большевизмнинг қонли қатағонидан жон сақлаш учун умрининг охиригача барча ҳужжатларда ўзини «саводсиз», деб ёздирган.

      Рауф Парфининг туғилган йили ва исми турли ҳужжатларда турлича ёзилган. Биргина ишончли ҳужжат яқингача жамоа раиси Ҳамроқул Турсунқуловнинг котиби Ҳамид Азимбоевнинг уйида сақланган катта хўжалик дафтари бўлиб, унда «Турсунали Парпибой ўғли Мадаминов 1943 йил 27 сентябрда туғилган» деб ёзилган. Гарчи, отаси ёлғиз ўғлига Абдурауф деб исм қўйган эса-да, қариндош-уруғлар, шу бола ўлмасин, турсин деб, Аллоҳдан сўраб, ирим қилишиб Турсун Али отини қўйганлар. Худди шу маънода бошида икки кокил ҳам ўстириб, бирини Ўшпиримга, бирини Шоҳимардон пиримга бағишлаганлар (Исломий, Шомоний).

      1945 йили Парфи Муҳаммад Амин оиласининг бошида алғов-далғов можаролар кўп бўлиб ўтади. Бу можароларга ота-онасининг келиб чиқиши бойлардан бўлганлиги асосий сабаб бўлади. Парфининг отаси – Муҳаммад Амин, унинг отаси Муҳаммад Сиддиқ Норқучоқ, унинг отаси Муҳаммад Расул Фарғоний, унинг отаси Муҳаммад Раҳим Фарғоний… Ота томондан момоси Жосият биби, унинг онаси Хосият биби, унинг онаси Марям биби. Катта бобоси Муҳаммад Расул Фарғоний Доғистонга Имом Шомил қўшинига ёрдамга бораётган туркистонлик мужоҳидлар билан чор босқинига қарши жангга кетган экан. Доғис тондан туркийча сўзлашадиган Марям деган қизни олиб келиб, тўй қилиб уйланган экан… Она томондан бобоси Исабек, унинг отаси Мусабек. Унинг отаси Толиббек, унинг отаси Олимбек… Она томондан момоси Қумринисо, унинг онаси Чаман бека… Онасининг катта момоси Ҳувайдо пиримнинг набираси бўлган.

      Урушдан кейинги илик қуриган йиллар. Ўша пайтда «Бирлашув» жамоа хўжалигида отаси боғбон, онаси пиллакор бўлиб ишлайдилар. Отаси мусаллас қилиб, ўрислардан буғдойга, карислардан СКАЧАТЬ