Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳақиқат талабгоримиз - Карим Бахриев страница 19

Название: Ҳақиқат талабгоримиз

Автор: Карим Бахриев

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8688-5-4

isbn:

СКАЧАТЬ бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз… Менга вақтни қадрлайдиган, бир куннинг ҳам қанчалар қимматли эканини биладиган, ҳар бир соат сайин ўлаётганимизни тушунадиган бирор-бир одамни топиб кўрсат-чи?! Бизнинг фожиамиз шундаки, биз ўлимни олдинда кўрамиз; ҳолбуки унинг аксарият қисми аллақачон ортимизда, – ахир умримиздан қанча йиллар ўтди, ўтиб кетган йилларимиз энди ўлимга тегишлидир».

      Ҳаёт бугундан иборат, «кеча» ўтиб бўлган, «эрта» келадими ёки йўқ – ноаён. Бугун маънавий тозаланишга ҳаракат қил: «Агар шундай қилмасанг, қиладиган ишингни эртага қолдираверсанг, бутун ҳаётинг шу йўсинда ўтади-кетади. Луцилий, бизнинг ҳамма нарсамиз аслида бизники эмас, бизга бегона, фақатгина вақтимиз бизга тегишлидир. Табиат бизга фақат мана шу қўлимиздан сирғалиб чиқиб кетаётган ва шувиллаб оқиб бораётган вақтнигина берган, аммо уни ҳам биздан ким истаса тортиб олади. Бандалар гумроҳдирлар: қандайдир бўлмағур, арзон ва ўрни осон тўлиб кетадиган нарсани олган-берганлари учун ҳисоб-китоб қиладилар; аммо вақтингни олганликлари учун ўзларини қарздор деб билмайдилар, ҳолбуки энг миннатдор банда ҳам вақтни бизга қайтариб беролмайди. Балким сен мендан: «Насиҳат қилишни-ку биласан, аммо ўзинг нима қиляпсан?» – деб сўрарсан? Чин кўнгилдан тан олишим керак: мен ҳисоб-китобни яхши биладиган чиқимдор сифатида қанча вақтни беҳуда йўқотганимнинг ҳисобини биламан, холос».

      Сенека инсоний дўстликнинг ноёб эканлигини, дўст мақоми юксаклигини, ҳақиқий дўст камлигини, деярли йўқлигини уқтиради. Луцилий Сенекага ёзган хатини бир дўстидан юборганини айтади: «Сен мен учун ёзган хатингни менга бериб қўйиши учун дўстингга берганингни ёзибсан ва кейин огоҳлантирибсан: мен сенга тааллуқли ҳамма нарсани ҳам унга айтавермаслигим керак экан, чунки сенинг ўзинг ҳам одатда бунақа қилмайсан. Аён бўладики, битта хатнинг ўзида сен уни ҳам дўст деб эьтироф қиласан ва ҳам унинг дўстлигини тан олмайсан… Аммо агар сен кимнидир дўст ҳисобласанг ва айни пайтда унга ўзингга ишонгандай ишонмасанг, демак, сен хато қиляпсан ҳамда ҳақиқий дўстлик қандай бўлишидан бехабарсан. Ҳамма нарсани дўстинг билан бирга ҳал этишга ҳаракат қил, аммо аввало дўстингнинг ўзини таниб ол. Дўст бўлсанг, унга ишон, аммо дўст бўлишдан аввал уни билиб ол… У ёки бу кимса билан дўст бўлишдан олдин узоқ ўйла, аммо дўстликка қарор қилганингдан сўнг дўстингни бутун қалбинг билан қабул эт ҳамда у билан худди ўзинг билан сўзлашгандай дадил сўзлашавер».

      Нафақат бу дунё, ҳатто ўлим ҳам ўткинчидир: «Бу шуниси билан ёмонки, бизни доно кексалар сифатида ҳурмат қилишади, аммо бизда болаларнинг, нафақат болаларнинг, ҳатто гўдакларнинг иллатлари сақланиб қолган бўлади; ахир гўдаклар арзимас нарсалардан қўрқишади, болалар – ўткинчи нарсалардан ҳайиқишади, биз эса – унисидан ҳам, бунисидан ҳам хавотирдамиз. Охиргиси бўлган ҳеч бир ёвузлик улкан бўлолмайди. Ўлимга дуч келмоқдамисан? Агар ўлим сен билан қолганда эди, у қўрқинчли бўларди, ўлим эса ё сенга ҳали келмайди, ёки келса, тезда ўтади, орқада қо� СКАЧАТЬ