Название: Ҳақиқат талабгоримиз
Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-8688-5-4
isbn:
Уларни мен яна
Кўрарманми-а,
Айвондан одамдек
Кузатолмадим.
Куз. Тўйлар бошланди.
Юрагим пора –
Битта қизимни ҳам узатолмадим.
Демак, тақдир экан
Тўй кўрмай ўлмоқ,
Лола, лолагинам,
Лолақизғалдоқ.
Аммо шоир некбиндир:
Бироқ кўнглим сезар –
Мендан кейин ҳам,
Бир кун бу ҳовлига
Одам тўлади.
Ҳали тўйлар қилиб
Чарчайсан, эркам,
Менинг қизларим
Энг бахтли бўлади!
Келинлар кўйлаги
Руҳимдай оппоқ –
Лола, лолажоним,
Лолақизғалдоқ.
Ҳа, шоирнинг ўғли Бобур уйланди, уйига келин тушди. Яқинда Муҳаммад Юсуф набиралик ҳам бўлди.
ТААССУРОТ
«ВАРОҚДА УЧАЁТГАН ШЕЪРНИНГ САТРИНИ ҚУВИБ ЕТА ОЛМАС АСОВ ТУЛПОР ҲАМ…»
Китоб – дўст, китоб – йўлбошчи, китоб – мўъжиза, китоб – тарихий тажриба… Инсониятнинг маънавияти, эътиқоди ҳам Яратган томонидан туширилган муқаддас китобларда – Тавроту Забуру Инжилу Қуръон сингари Аллоҳнинг каломларида мужассамлангани маълум. Олимлар, ёзарлар, шоирлар, файласуфлар, дарвешу савдойилар битган китобларни буларнинг ёнига қўшсангиз, миллиардлаб том бўлади бу буюк дунёвий кутубхона.
Инсоннинг доимий ўқийдиган китоблари, муаллифлари бўлади. Айнан бир китобни бир инсон турли ёшида турлича ўқийди, аввал сезмаган, янги қирраларини очади. Масалан, мен ёшлигимда, йигитлигимда асосан фалсафа, кейин – тарих, сўнг адабиётга дахлдор кўп китобларни йиғганман. Фалсафий китобларга Арасту, Суқрот, Афлотундан Карл Юнг, Фрейд ва Хайдеггергача муаллифларга ўша пайтда тишим ўтмаган. Тушунганман маъносини, аммо уни дилдан ўтказиш учун бошга ҳали кўп ташвишлар тушиши, инсон бахт ва мусибатни тотиб кўриши, салтанат чиғириқларидан ўтиши, тажрибага эга бўлиши керак экан. Масалан, боши оғримаган одам бош оғриғининг азоби ҳақида юзта китоб ўқиса ҳам, тасаввур қила олмайди. У бошига бир зарба етса, оғриса, кейин ўша китобни ўқиса, дарров англайди, эслайди, гап нимадалигини фаҳм этади, кўз ўнгига келтиради. Айтишади-ку, инсонга камолот учун бешта китоб ўқиш етарли, аммо бу беш китобни топиш учун беш минг китобни ўқиш керак, деб. Албатта, бу бироз жўн тушунтириш, аммо китобга инсон ўз сиёсий онги, ижтимоий, маънавий, ҳаётий тажрибаси залворидан келиб чиқиб ёндошса, у китобни ўзгача ўқийди.
Мен мутолаа қилар эканман, бир нарсага амин бўламанки, ҳамма ерда фикрловчи инсонлар ҳамдарддирлар. Шунинг учун мен қадим Сенекада тасаввуф изларини, Нақшбандни кўраман, Африка шоири Бернар Буа Дадье шеърларини Шавкат Раҳмонга қиёслайман, Эмили Дикинсон ва Ҳалима Худойбердиева шеърларида якдиллик ҳис қиламан, Паскаль ва Румийнинг бир хилда мулоҳаза юритганига дуч келаман…
Бугун СКАЧАТЬ