Название: Ҳақиқат талабгоримиз
Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-8688-5-4
isbn:
Мен ҳаётим мобайнида қайта-қайта қайтган, қайтаётган муаллифларимдан бири Сенекадир.
СЕНЕКА ВА НАҚШБАНД
(Луций Анней Сенека. Нравственные письма к Луцилию. Перевод и примечания С.А.Ошерова. – М.: «Наука», 1977).
Сенека стоик эди. Стоиклар Арастунинг силлогистика ва тафаккур таълимотини ривожлантирдилар.
Улар дунёни англаса бўлади, деган ақидада эдилар, англашнинг манбаини эса сезгиларда ва ҳиссиётларда кўрдилар. Уларнинг англамига кўра, дунё – бир бутундир, умумжаҳон мутаносиблиги, ўзаро боғлиқлиги, умумий муроса орқали воқеъ эканини эътироф этардилар. Стоикларга кўра, Яратувчи – олий онгга эга бўлган кучдир, У ҳаммасини бошқаради ва ҳамма нарса Унинг борлиги учун маънога эгадир, мақсадга мувофиқдир. Ашаддий зарурат ҳукмрон бўлган дунёнинг намоёни Яратганнинг иродасига тобеликдир, Яратган истаган тарзда яшамоқдир. Инсоннинг бурчи – табиатга уйғун ва азалий тақдирга собир ҳолда маънавий камолотга интилишдир, шу бахтдир ва бахтсиз бўлишга ҳаққимиз йўқдир.
Фароғат – ҳалолликда, холисликда, қаноатдадир. Стоиклар инсоннинг нафси, ҳирси, туйғуларини кўп таҳлил ва тафтиш қилдилар, ҳиссиётни ақлга бўйсундириш талабида бўлдилар. Уларнинг назарида ҳиссиётлар тўртга бўлинади: ғам-ғусса, қўрқув, ҳирсиёт ва роҳат-фароғат.
Ғамга соладиган сабаблар кўп: бировга ҳамдардлик, бировга ҳасад қилиш, рашк, дарғазаблик, хавотир, мусибат ва шу каби минглаб ҳолатлар ғамгин этади инсонни.
Қўрқув яқинлашаётган ёки яқинлашмоқда деб англанаётган жабрнинг дилда акс этишидир.
Ҳирсиётни стоиклар истаклардан ғайриахлоқий фойдаланиш ҳисоблаганлар.
Роҳат-фароғат эса стоикларга бегона эди, улар дарвешона ҳаётни ўзларига раво кўрардилар. Зенон, Панецей ва Посидонийдан кейин бу йўлга кирганлар ичида Сенека (эрамиздан аввалги 3/4 й. – эрамизнинг 64 й.), Эпиктет ва Марк Аврелийни айтиш мумкин.
Луций Анней Сенека император Нероннинг тарбиячиси эди, уни император даражасига чиқарди ва унинг буйруғига кўра ўлдирилди, тўғрироғи, ўз томирини кесди ва заҳар ичди.
Сенека фалсафани учга бўлган – ахлоқ, мантиқ ва физика. Унинг ўзи ахлоқ олими, маънавият файласуфидир.
Сенека «Луцилийга маънавий мактублар» китобида дунёда ҳаёт шафқатсиз зарурият, яъни тақдири азал эканини, ҳаққоний донишманд ҳиссиётини шу тақдирга бўйсундириши, ташвиш, қийинчиликларга тоқат қилиши, фоний дунёга меҳр қўймаслиги лозимлигини уқтиради. Луцилий Сенеканинг дўсти, Эпикурнинг муҳиби, шоир йигит эди.
Сенека бойликка танқидий назар билдирса-да, бойлик қашшоқликдан афзал дейди, чунки бойлик яхшилик қилишга кўпроқ имкон беради. Дониш инсон бойликка қул бўлмайди, соҳиб бўлади. Унинг назарида, бойлик – имтиҳондир, яхши-ёмонни ажратадиган воситадир.
СКАЧАТЬ