Название: Ҳақиқат талабгоримиз
Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-8688-5-4
isbn:
СЕНЕКА: «ЭНГ ОЛИЙ ҲОКИМИЯТ – ЎЗИНГНИ ЖАМЛАБ БОШҚАРИШДИР…»
Сенека – икки минг йил олдин яшаб ўтган римлик файласуф, шоир ва давлат арбоби. У бўлғуси император Неронни болалигидан тарбиялаган ва йиллар ўтиб унинг буйруғи билан ўлимга ҳукм этилган. У Кордуба (ҳозирги Кордова) шаҳрида туғилган ва болалигидаёқ Римга кўчиб ўтган. Ёшлигидаёқ фалсафага қизиққан ва Пифагор издоши Сотиондан, Аттал, Секстий, Нигер, Папирий Фабиандан сабоқ олган. Дардга чалингач, анча вақт Мисрга кетади ва илм билан шуғулланади.
33 ёшида император Тиберий даврида квестор бўлади ва Калигула ҳокимиятга келгач, 37 ёшида машҳур нотиқ ва шоирга айланади ҳамда сенат сафига киради. Унинг жамиятга таъсири шу қадар юксаладики, қўрқиб кетган император уни ўлдиришга қарор қилади, бироқ муҳиблари ҳаётини сақлаб қолишга кўндирадилар. Ақлли одам кун кўриши қийин, албатта. Ҳокимиятга келган Клавдий уни 41 ёшида етти йилга Корсикага сургун қилиб юборади. Клавдийнинг хотини Агриппина 49 ёшли файласуфни сургундан қайтишига ва ёш гўдагининг – бўлғуси император Нероннинг тарбиясига жалб этади.
Сенека 54 ёшга кирганда Клавдий заҳарлаб ўлдирилади ва ўн олти ёшли Нерон ҳокимиятга келади – давлатни эса унинг маслаҳатчилари Сенека ва Секст Афраний Бурр бошқарадилар. Сенека амалда Рим сиёсатини белгилайдиган мавқега эришади ва унинг бойлиги мислсиз даражага етади. Отасини заҳарлаб тахтга келган Нерон устози Сенекани ва Буррни ўз онасини ўлдиришга жалб этади. 62 ёшида Сенека ўзининг бор мол-мулкини императорга ҳавола этади ва узлатга чекинади. Файласуфнинг дарвишона ҳаётига қарамай, сиёсатга улкан таъсирини, амалда унга мухолиф эканини англаган Нерон устози Сенекани ўлимга ҳукм қилади ва устозни қатл этганлик айбидан қўрқиб, ўз ҳукмида қандай ўлиш йўлини танлашни файласуфнинг ўзига юклайди.
Севикли ёри ҳам у билан бирга ўлишга қарор қилади. Эр-хотин ўз билак томирларини кесадилар. Аёлининг қони жўшиб оқади, аммо кекса Сенеканинг қуюқ қони секин чиқарди. Қон чиқиб кетсин деб у ўз оёқ томирларини ҳам кесади. Барибир ўлавермайди. Дўсти Стаций Аннейдан заҳар келтиришни сўрайди ва ичади. Совиётган танага заҳар ҳам тарқалмайди ва таъсир қилолмайди. Қонни ва заҳарни баданга тарқалиши учун иссиқ сувга кириб, ўз қўлларига сув сачратиб, жилмайиб ўлади.
Сенека «Марций марсияси» (Ad Marciam, De consolatione), «Ғазаб ҳақида» (De Ira), «Гельвия марсияси» (Ad Helviam matrem, De consolatione), «Полибий марсияси» (De Consolatione ad Polybium), «Ҳаётнинг ўткинчилиги» (De СКАЧАТЬ