Название: Ҳақиқат талабгоримиз
Автор: Карим Бахриев
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-8688-5-4
isbn:
Юксак идеалларга интилган Рауф Парфининг севиб эргашган шоири Блок шеърни тушунтириш имконсизлигини таъкидлаб «доцентнинг дастидан додлаган» сатрларни битганди. Биз ҳам шоир феноменини тушунтириш ниятидан йироқмиз. Аммо бу ҳам бир уриниш-да. Рауф Парфининг мажозий тимсоллардан тикланган бадиий тафаккури илк сатрлариданоқ эрк истаги ва озодлик руҳи, жамиятдаги зулмга, ижтимоий адолатсизликка, тенгсизликка, ноҳақликка қарши исён ғоялари билан тўйинганди. Рауф Парфи ХХ аср ўзбек поэзиясида фикр билан кечинманинг синтезини бадиий санъат даражасига кўтарди, соф туйғунинг табиий оқимини, қабариқ мажозий ифодасини бетакрор йўсинда омухталаштирди. Фикратнинг фожеий ҳазин оҳангга йўғрилганлиги шоир ижодининг зоҳирий тамғасидир. Истибдодга, Хиёнатга, Ёлғон ва Риёга қарши исёнкор лирикаси юракдан чак-чак томаётган қон зардобларини эслатади. Унинг гўзаллик ҳодисасига айланган дардли шеъриятида Эрк, Ҳақиқат, Эзгулик ва Гўзалликнинг таъмини туйиш, рангини кўриш, чеҳрасига тик боқиш мумкин.
Рауф Парфини ҳаёт ҳақиқати эмас, қалб ҳақиқати кўпроқ ўзига тортади. Менинг назаримда, у кундалик турмушда қандай яшамасин, одамлар билан қай тарзда мулоқот қилмасин, шеър ёзаётганда қандайдир руҳий юксакликда туриб ёзарди. Бир-икки марта унинг жаҳлини чиқаришга, фикрини шу тахлит билишга уриниб кўрганман. «Нега сиз ҳам «Ой чиқар гоҳ заҳоли, Қизлар кўпдир вафоли» ёки «Кимгадир ёқар райҳон, Ким атиргул шайдоси» сингари сатрларни ёзмайсиз?» – деб сўраганман. Ва ундан жавоб ололмаганман. Унинг сатрлари залворли, у донишманд, у виждон сингари бир сўроқчи. Бу феномен ҳали ўрганилиши керак. У ўзбек шеърий маданиятидаги сарбаст шеър тузилишини ўзбек халқининг нафақат орзу армонлари, дарду аламлари, шу билан баробар яна тафаккур маданияти, қалб зарблари, ўзбекона миллий руҳи билан бойитди, рауфона оксиморон тимсоллар тизимини яратди. Ҳислар оқими шеър мусиқийлигини ҳосил этиши – ёлғиз Рауф Парфи ижодий изланишлари учун хос бўлган бетакрор самарадир. Сатрлардаги ички қофияланиш, аллитерация – оҳангдош сўзлар билан бойитилиш шеърнинг тафаккур тўлқинининг онг-шуурларда михланиб қолишини СКАЧАТЬ